https://sputniknews.uz/20260223/agrotexnika-ishlab-chiqarish-oshirilish-55895213.html
Агротехника ишлаб чиқариш 3 йилда 5 баравар оширилади — Президент таклифларни тасдиқлади
Агротехника ишлаб чиқариш 3 йилда 5 баравар оширилади — Президент таклифларни тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Президент қишлоқ хўжалигини механизация ва рақамлаштириш бўйича тақдимот билан танишди. 2026 йилда 10 мингта янги техника харид қилиниши, 400 млн доллар жалб этилиши ва Агробанк кредитлари 3,9 трлн сўмга етказилиши режалаштирилган
2026-02-23T17:02+0500
2026-02-23T17:02+0500
2026-02-23T17:02+0500
ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги
шавкат мирзиёев
кредит
субсидия
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/17/55894827_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5779c279ff6bc933c56c8975bb990050.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини махсус техника билан таъминлаш ва соҳага рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ҳозирги кунда соҳада механизация даражаси 81 фоизни ташкил этмоқда. Сўнгги йилларда 1 756 та пахта териш машинаси харид қилинган, ўтган мавсумда 2,1 млн тонна пахта техника ёрдамида йиғиб олинган. Натижада беш йилда қўл меҳнати 1,8 баробар қисқарган.Фермерларга қулай лизинг шартларини яратиш учун 400 миллион доллар халқаро молия маблағлари жалб этилади. Техникалар миллий валютада 10 йилга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада берилади, унинг 8 фоизи бюджет ҳисобидан қопланади.2026–2028 йилларда маҳаллий техника ишлаб чиқариш ҳажмини 5 баробарга ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини 10 фоизга ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. 2028 йилга қадар ўзиюрар техникада маҳаллийлаштириш 30–35 фоизга, осма ва тиркамали техникаларда 60–65 фоизга етказилади.Жорий йилда техника қийматининг 15 фоизини қоплаш учун 660 миллиард сўм субсидия ажратиш кўзда тутилган. Шунингдек, Тошкент трактор заводини соғломлаштириш чоралари муҳокама қилинди.Ҳар бир ҳудудда агрохизмат зоналари ташкил этилиб, фермерлар банк, консалтинг, тупроқ таҳлили ва агроном маслаҳатларини бир жойнинг ўзида олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида сунъий интеллектдан фойдаланиш ва 100 миллиард сўмлик венчур компания ташкил этиш режалари ҳам кўриб чиқилди.Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга бир қатор кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20260210/qishloq-xojalik-akademiya-taqdimot-55576943.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/17/55894827_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7c6fb8b0d311759343e1288175f31811.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, қишлоқ хўжалиги, агротехника, механизация, 10 минг техника, 400 млн доллар, лизинг, маҳаллийлаштириш, агробанк, 3,9 трлн сўм кредит, сунъий интеллект, агрохизмат зоналари, тошкент трактор заводи
шавкат мирзиёев, қишлоқ хўжалиги, агротехника, механизация, 10 минг техника, 400 млн доллар, лизинг, маҳаллийлаштириш, агробанк, 3,9 трлн сўм кредит, сунъий интеллект, агрохизмат зоналари, тошкент трактор заводи
Агротехника ишлаб чиқариш 3 йилда 5 баравар оширилади — Президент таклифларни тасдиқлади
Тақдимотда техника хариди, лизинг шартлари, маҳаллийлаштириш даражаси ва соҳада сунъий интеллектни жорий этиш бўйича режалар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини махсус техника билан таъминлаш ва соҳага рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳозирги кунда соҳада механизация даражаси 81 фоизни ташкил этмоқда. Сўнгги йилларда 1 756 та пахта териш машинаси харид қилинган, ўтган мавсумда 2,1 млн тонна пахта техника ёрдамида йиғиб олинган. Натижада беш йилда қўл меҳнати 1,8 баробар қисқарган.
2026 йилда 800 та пахта териш машинаси, 6 мингта сеялка, трактор ва комбайн харид қилиниши режалаштирилган. Жами 10 мингта янги техника олиниб, парк 292 мингтага етказилади.
Фермерларга қулай лизинг шартларини яратиш учун 400 миллион доллар халқаро молия маблағлари жалб этилади. Техникалар миллий валютада 10 йилга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада берилади, унинг 8 фоизи бюджет ҳисобидан қопланади.
2026–2028 йилларда маҳаллий техника ишлаб чиқариш ҳажмини 5 баробарга ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини 10 фоизга ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. 2028 йилга қадар ўзиюрар техникада маҳаллийлаштириш 30–35 фоизга, осма ва тиркамали техникаларда 60–65 фоизга етказилади.
Жорий йилда техника қийматининг 15 фоизини қоплаш учун 660 миллиард сўм субсидия ажратиш кўзда тутилган. Шунингдек, Тошкент трактор заводини соғломлаштириш чоралари муҳокама қилинди.
2025 йилда “Агробанк” томонидан 1,6 триллион сўм кредит ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 3,9 триллион сўмга етказилади. Автоматлаштириш орқали кредит ажратиш муддати 3 кундан 3 соатгача қисқаради.
Ҳар бир ҳудудда агрохизмат зоналари ташкил этилиб, фермерлар банк, консалтинг, тупроқ таҳлили ва агроном маслаҳатларини бир жойнинг ўзида олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида сунъий интеллектдан фойдаланиш ва 100 миллиард сўмлик венчур компания ташкил этиш режалари ҳам кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга бир қатор кўрсатмалар берди.