Кредит тўлашда қайси ёш вакиллари интизомли эмас – инфографика

Oбуна бўлиш
Марказий банк ҳисоботига кўра, кредит тўловини энг кўп 20-30 ёшдагилар кечиктиради.
Марказий банк Ўзбекистонда жисмоний шахслар кредитларини қайтаришнинг хулқ-атвор ва иқтисодий омиллари ўрганилган тадқиқотни эълон қилди.
Тадқиқот иши доирасида 2025 йил 1 декабрь ҳолатига жисмоний шахсларнинг кредит портфелидаги маълумотлар таҳлил қилинган.
Таҳлилга кўра, кредит тўловларини кечиктиришнинг энг юқори кўрсаткичлари 20-25 ва 25-30 ёшлилар орасида кузатилган.
Мазкур тенденция ёшларда даромад ўзгарувчанлиги, кредит тажрибаси етишмаслиги ва рискка мойиллик билан изоҳланади.
30 ёшдан бошлаб тўловларни кечиктириш даражаси пасайиб боради. 35-50 ёш орасида ўртача кечиктириш даражаси 14,8-15,5 фоиз атрофида барқарорлашади. 55 ёшдан юқори гуруҳларда эса кўрсаткич 12,5-13,2 фоиз даражасигача пасаяди.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0