АҚШ ноқонуний иммиграцияга алоқадор ўзбекистонликларга виза беришни чеклади

© Sputnik / Вера Голосова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2026
Oбуна бўлиш
Давлат департаменти баёнотига кўра, улар Марказий Америка орқали Қўшма Штатларга ноқонуний иммиграцияга, жумладан, болаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига кўмаклашган.
ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. АҚШга ноқонуний иммиграцияни ташкил этишда кўмаклашаётган Ўзбекистон фуқароларига виза чекловлари жорий этилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, чекловлар визаларни расмийлаштириш билан шуғулланувчи икки ўзбек компаниясининг раҳбарлари ва юқори лавозимли мансабдорларига тааллуқли.
Қайд этилишича, улар АҚШга ноқонуний кўчиб ўтишни мақсад қилган хорижликларга атайлаб “туристик хизматлар” кўрсатганликда айбланмоқда.
Терговлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистондаги шахслар АҚШга ноқонуний иммиграция қилишни режалаштирган хорижликларни, жумладан, вояга етмаганларни, аэропортлар ва чегаралар орқали Марказий Америкадаги транзит нуқталарига етказишни фаол мувофиқлаштирган. Уларнинг кўпчилиги кейинчалик АҚШга ноқонуний киришга уринган пайтда аниқланган.
“АҚШ миллий хавфсизлиги ёки иммиграция қонунчилигини бузишга қаратилган ҳар қандай уринишларга тоқат қилмайди”, — дейилади хабарда.
Департамент ноқонуний иммиграциядан фойда кўраётган шахслар жавобгарликка тортилишини таъминлайди ҳамда чегаралар ва миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадида контрабанда тармоқларига қарши фаол кураш олиб боради.
Шунингдек, АҚШ ноқонуний иммиграцияни қўллаб-қувватловчи жиноий тармоқларга қарши курашда яқин ҳамкорлик қилгани учун Ўзбекистон ҳукуматига чуқур миннатдорлик билдирган.
Президент Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2025
Трамп 12 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлади
Янгиликлар лентаси
0