Ўзбекистон ва Сербия ишбилармонлар кенгашини ташкил этади

© Торгово-промышленная палатаМежду ТПП Узбекистана и Сербии подписано Соглашение о создании Делового совета.
Между ТПП Узбекистана и Сербии подписано Соглашение о создании Делового совета. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, янги тузилма бизнес ҳамкорлигини кучайтиришга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Сербия Савдо-саноат палаталари ўртасида Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.
Битим Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Сербия бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт вазири Андреана Месарович билан учрашув доирасида имзоланди.
Янги тузилма икки мамлакат бизнеси ўртасида доимий мулоқот ва амалий ҳамкорлик платформаси бўлади.
Учрашувда электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Белградда Ўзбекистон Савдо уйини ва Ўзбекистонда Сербия Савдо уйини очиш ташаббусини илгари сурди. Бу маҳсулотларни икки мамлакат бозорига тизимли олиб кириш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Сербияда “Made in Uzbekistan” миллий экспозициясини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлар ўртасида мунтазам B2B учрашувларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
В Ташкенте прошел Узбекско-сербский бизнес-форум. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2025
Ўзбекистон–Сербия бизнес-форуми: қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0