https://sputniknews.uz/20260219/china-kardioxirurg-uzbekistan-bola-operatsiya-55818432.html
Хитой кардиохирурглари Ўзбекистонда юрагида нуқсони бор 500 болани операция қилиши мумкин
Хитой кардиохирурглари Ўзбекистонда юрагида нуқсони бор 500 болани операция қилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Хитойлик кардиожарроҳлар Ўзбекистонда юрак нуқсони бўлган 500 нафар болага операция ўтказишни таклиф қилди. Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
2026-02-19T15:26+0500
2026-02-19T15:26+0500
2026-02-19T15:26+0500
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ҳамкорлик
жамият
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/40/22/402249_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_70e25932f7845cbd72dbe6df4b0a4e0c.jpg
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюнь билан учрашувда хитойлик кардиожарроҳлар томонидан жорий йилда юрак нуқсони бўлган 500 нафар болага операция ўтказиш таклифини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, амалиётлар Болалар миллий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети клиникасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.Томонлар Хитой грантлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20250925/uzbekistan-china-shifokor-hamkorlik-koz-jarrohlik-amaliyot-52240378.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/40/22/402249_170:0:2899:2047_1920x0_80_0_0_f1c5e451754f9579a624e6d1b2e2458f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, хитой, кардиожарроҳ, юрак операцияси, болалар тиббиёти, соғлиқни сақлаш, грант лойиҳалари, тиббий ҳамкорлик
ўзбекистон, хитой, кардиожарроҳ, юрак операцияси, болалар тиббиёти, соғлиқни сақлаш, грант лойиҳалари, тиббий ҳамкорлик
Хитой кардиохирурглари Ўзбекистонда юрагида нуқсони бор 500 болани операция қилиши мумкин
Хитой элчиси билан учрашувда юрагида нуқсони бор болалар операцияси, Хитой табобати бўйича грант лойиҳалари ва тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюнь билан учрашувда хитойлик кардиожарроҳлар томонидан жорий йилда юрак нуқсони бўлган 500 нафар болага операция ўтказиш таклифини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, амалиётлар Болалар миллий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети клиникасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Учрашувда тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, суд-тиббий экспертиза марказини техник жиҳатдан кучайтириш ва анъанавий Хитой табобати бўйича грант лойиҳалари истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар Хитой грантлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олди.