Ўзбекистон ва Хитой шифокорлари ҳамкорликда бепул кўз жарроҳлик амалиётларини ўтказишади

© Министерство Здравоохранения РУзУзбекистан и Китай активно сотрудничают в медицине
Узбекистан и Китай активно сотрудничают в медицине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Oбуна бўлиш
Катаракта касаллигига чалинган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам қўллари чўзилади.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой офтальмологлари биргаликда юздан ортиқ хайрия жарроҳликларини ўтказишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) хабар берди.
Маълумотларга кўра, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари хитойлик жарроҳлар билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўз катарактасидан азият чекаётган беморларда юқори технологияли операцияларни амалга оширишга бағишланган мурувват акциясини ўтказишни бошлашган.
“Бу йил эзгу ташаббус доирасида мамлакатимизнинг 3 та ҳудудида ижтимоий ҳимояга муҳтож 600 нафардан ортиқ беморларнинг кўриш қобилияти тикланади. Айни пайтда акция Қўқон ва Қарши шаҳрида ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ, Россиянинг етакчи шифокорлари ҳам Ўзбекистонга ташриф буюриб, “Эзгулик миссияси”ни амалга оширишган эди. Миссия доирасида ҳам жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, илмий-амалий маърузалар ҳам ташкил этилган эди.
Чегара билмас тиббиёт: Россиялик шифокорлар инсонпарварлик миссияси билан яна Ўзбекистонга келишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Чегара билмас тиббиёт: Россиялик шифокорлар эзгу миссия билан яна Ўзбекистонга келишди
Янгиликлар лентаси
0