https://sputniknews.uz/20260218/sugurta-kompaniyalar-undirilish-qoidabuzarliklar-55782877.html
Суғурта компанияларидан 2,8 млрд сўм ундирилди — қандай қоидабузарликлар аниқланди
Суғурта компанияларидан 2,8 млрд сўм ундирилди — қандай қоидабузарликлар аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Рақобат қўмитаси суғурта хизматлари бўйича 1 000 га яқин мурожаатни кўриб чиқиб, истеъмолчилар фойдасига 2,8 млрд сўм тўлов таъминлади. Электрон полисларда қатор камчиликлар аниқланди.
2026-02-18T12:01+0500
2026-02-18T12:01+0500
2026-02-18T12:11+0500
ўзбекистон
жамият
суғурта
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15602657_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_dbb9a6a67ef3c33773d7916de8ae15c8.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Рақобат қўмитаси томонидан суғурта хизматлари йўналишида 1 000 тага яқин мурожаат кўриб чиқилиб, истеъмолчилар фойдасига 2,8 миллиард сўм тўлаб берилиши таъминланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 50 фоиздан ортиғи автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари билан боғлиқ. Қайд этилишича, суғурта ташкилотлари қонунчиликдаги ўзгаришлар асосида янги шартномаларда иш олиб бормоқдалар. Бироқ электрон суғурта хизматлари таҳлили қатор камчиликларни аниқлади:Қўмитанинг таъкидлашича, истеъмолчиларга тўлиқ ва тушунарли маълумот берилмаслиги турли келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда.Маълумотларга кўра, ваколатли орган барча суғурта компанияларига аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берган.
https://sputniknews.uz/20251127/aliment-sugurta-chet-el-chiqish-53763955.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0f/15602657_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_4de258a87ccf8a77debb520ee72e410a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақобат қўмитаси, суғурта хизматлари, автосуғурта, электрон полис, 2,8 млрд сўм, 1 000 мурожаат, истеъмолчилар ҳуқуқи, мажбурий суғурта, ўзбекистон
рақобат қўмитаси, суғурта хизматлари, автосуғурта, электрон полис, 2,8 млрд сўм, 1 000 мурожаат, истеъмолчилар ҳуқуқи, мажбурий суғурта, ўзбекистон
Суғурта компанияларидан 2,8 млрд сўм ундирилди — қандай қоидабузарликлар аниқланди
12:01 18.02.2026 (янгиланди: 12:11 18.02.2026) Мурожаатларнинг ярмидан кўпи автотранспорт воситалари эгаларининг мажбурий суғуртаси билан боғлиқ бўлиб, кўп ҳолатларда тўловлар рад этилган ёки кечиктирилган.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Рақобат қўмитаси томонидан суғурта хизматлари йўналишида 1 000 тага яқин мурожаат кўриб чиқилиб, истеъмолчилар фойдасига 2,8 миллиард сўм тўлаб берилиши таъминланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати
хабар қилди.
Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 50 фоиздан ортиғи автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари билан боғлиқ.
Жумладан, жабрланувчиларга етказилган зарар турли сабаблар билан рад этилган, қоплаб берилмаган ёки кечиктирилган.
Қайд этилишича, суғурта ташкилотлари қонунчиликдаги ўзгаришлар асосида янги шартномаларда иш олиб бормоқдалар. Бироқ электрон суғурта хизматлари таҳлили қатор камчиликларни аниқлади:
электрон полис бўйича оммавий шартномалар янги қоидаларга мослаштирилмаган;
айрим шартномалар давлат тилида тақдим этилмаган;
тўлов муддатлари, истиснолар ва пеня тўлаш тартиби тўлиқ ёзилмаган;
веб-сайтларда маълумотлар янгиланмаган ёки мавжуд эмас;
янгиланган қонунчиликка расмий ҳаволалар жойлаштирилмаган;
онлайн полис расмийлаштиришдан олдин шартлар билан танишиш имконияти яратилмаган.
Қўмитанинг таъкидлашича, истеъмолчиларга тўлиқ ва тушунарли маълумот берилмаслиги турли келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, ваколатли орган барча суғурта компанияларига аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берган.