Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия-Украина музокаралари Женевада якунланди — томонлар баёнот берди

© Sputnik / Екатерина ЧесноковаТрехсторонние переговоры РФ, США и Украины в Женеве
Трехсторонние переговоры РФ, США и Украины в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2026
Oбуна бўлиш
Женевада Россия, Украина ва АҚШ вакиллари иштирокида икки кунлик музокаралар бўлиб ўтди. Расмий ҳужжат имзоланмаган бўлса-да, томонлар мулоқот давом эттирилишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Швейцариянинг Женева шаҳрида 17–18 февраль кунлари Москва, Киев ва Вашингтон вакиллари иштирокида Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. РИА Новости манбасининг маълум қилишича, учрашувлар якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган.
Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский музокараларни “осон кечмади, бироқ амалий руҳда ўтди" деб баҳолади.

“Музокаралар икки кун давом этди. Кеча жуда узоқ — турли форматларда, бугун ҳам тахминан икки соат. Улар оғир, аммо конструктив эди”, — деди у журналистларга.

Мединскийнинг айтишича, Украина бўйича музокараларнинг янги босқичи тез орада ўтказилиши кутилмоқда.
АҚШ томонидан учрашувларга модераторлик қилингани маълум қилинди. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Х ижтимоий тармоғида ёзишича, томонлар ўз раҳбариятини хабардор қилишга ва келишув тузиш мақсадида ишлашни давом эттиришга келишиб олган.
Унинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг саъй-ҳаракатлари “сезиларли силжиш”га олиб келган.
Владимир Зеленскийнинг айтишича, музокараларда сиёсий таркибий қисм — жумладан, Донбасс ва Запорожье атом электр станцияси каби нозик масалалар муҳокама қилинган.
“Сиёсий қисм — бу барча сиёсий нюанслар, шарқ (Донбасс) ва станция (Запорожье АЭС), барча нозик масалалар. Муайян ишланмалар бор. Ҳозирча позициялар турлича, музокаралар осон кечмади”, — деди у украин ОАВга.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеровнинг таъкидлашича, учрашув давомида қатор масалаларга ойдинлик киритилган, бироқ айрим жиҳатлар ҳали қўшимча мувофиқлаштиришни талаб қилади.
У аввалроқ ўзининг Telegram-каналида музокараларнинг иккинчи куни сиёсий ва ҳарбий блоклар бўйича гуруҳларга ажратилган ҳолда давом этганини маълум қилган.

“Кеча муҳокама қилинган ечимларнинг параметрлари ва амалга ошириш механизмларини аниқлаштириш устида ишлаяпмиз. Музокаралар аниқ характер касб этмоқда”, — деб ёзган Умеров.

Города мира. Абу-Даби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Абу-Дабида Россия иштирокидаги музокаралар якунланди
Янгиликлар лентаси
0