https://sputniknews.uz/20260218/qozogistonda-endi-qalbaki-tovarni-mobil-ilova-orqali-aniqlash-mumkin--55793079.html
Қозоғистонда энди қалбаки товарни мобил илова орқали аниқлаш мумкин
Қозоғистонда энди қалбаки товарни мобил илова орқали аниқлаш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда eGov Mobile иловасида товарларнинг ҳақиқийлигини текшириш функцияси ишга туширилди. Шу билан бирга, ЕОИИ давлатлари маркировкалаш тизимларини ўзаро боғлаш масаласини муҳокама қилмоқда.
2026-02-18T16:24+0500
2026-02-18T16:24+0500
2026-02-18T16:37+0500
ўзбекистон ва еоии
қалбаки
қозоғистон
маркировкалаш
рақамли технологиялар
еоии
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/12/55791974_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_ede3653692dcaad63e05e894edd8ad2b.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Қозоғистонда энди маҳсулотларнинг қалбаки ёки ҳақиқийлигини мобил илова орқали мустақил текшириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда eGOV.kz портали матбуот хизмати хабар берди.eGov Mobile мобил иловасида товарларни рақамли код орқали текшириш функцияси ишга туширилди. Янги имконият Naqty Onim хизмати асосида амалга оширилган бўлиб, фойдаланувчиларга рақамли маркировкалаш тизимидаги маълумотларга бепул ва тезкор кириш имконини беради.Айни пайтда қалбакилаштириш хавфи юқори бўлган маҳсулотлар — дори воситалари, тамаки маҳсулотлари ва пойабзалларни текшириш мумкин.Текширув функцияси мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган ва Data Matrix кодини ўз ичига олган товарларга нисбатан қўлланилади. Дори воситаларини текширишда эса уларнинг расман шу тоифага киритилгани муҳим аҳамиятга эга.Аввалроқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида товарларни маркировкалаш тизимларини ўзаро боғлаш масаласи муҳокама қилинаётгани маълум қилинган эди.Қайд этилишича, бундай ёндашув ҳужжатларни сохталаштириш, ваколатсиз шахслар томонидан улардан фойдаланиш, шунингдек, бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган рухсатномалар қўлланилишининг олдини олишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260107/rang-choylar-kazakhstan-sotuv-olinish-54676929.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/12/55791974_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_9c8427f8a83c977bd9caf849468fbf8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, egov mobile, қалбаки маҳсулот, data matrix код, дори воситалари, тамаки маҳсулотлари, еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, маркировкалаш тизими, рақамли назорат
қозоғистон, egov mobile, қалбаки маҳсулот, data matrix код, дори воситалари, тамаки маҳсулотлари, еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, маркировкалаш тизими, рақамли назорат
Қозоғистонда энди қалбаки товарни мобил илова орқали аниқлаш мумкин
16:24 18.02.2026 (янгиланди: 16:37 18.02.2026) Қозоғистонда товарларни смартфон орқали текшириш имконияти пайдо бўлди, ЕОИИ эса бундай тизимларни ўзаро боғлашни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Қозоғистонда энди маҳсулотларнинг қалбаки ёки ҳақиқийлигини мобил илова орқали мустақил текшириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда eGOV.kz портали матбуот хизмати
хабар берди.
eGov Mobile мобил иловасида товарларни рақамли код орқали текшириш функцияси ишга туширилди. Янги имконият Naqty Onim хизмати асосида амалга оширилган бўлиб, фойдаланувчиларга рақамли маркировкалаш тизимидаги маълумотларга бепул ва тезкор кириш имконини беради.
Айни пайтда қалбакилаштириш хавфи юқори бўлган маҳсулотлар — дори воситалари, тамаки маҳсулотлари ва пойабзалларни текшириш мумкин.
Товардаги Data Matrix кодини сканер қилганда, иловада маҳсулотнинг ҳақиқийлиги, ишлаб чиқарувчиси, чиқарилган санаси ва асосий хусусиятлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлади.
Текширув функцияси мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган ва Data Matrix кодини ўз ичига олган товарларга нисбатан қўлланилади. Дори воситаларини текширишда эса уларнинг расман шу тоифага киритилгани муҳим аҳамиятга эга.
Аввалроқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида товарларни маркировкалаш тизимларини ўзаро боғлаш масаласи муҳокама қилинаётгани
маълум қилинган эди.
Қайд этилишича, бундай ёндашув ҳужжатларни сохталаштириш, ваколатсиз шахслар томонидан улардан фойдаланиш, шунингдек, бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган рухсатномалар қўлланилишининг олдини олишга хизмат қилади.