Кам даромадлиларни жалб этиш, 200 млн тут кўчати: ипакчиликда қандай янги чоралар кўрилади

© Хокимият Ферганской областиВ этом году Фергана произведет 2233 тонны "серебряного волокна"
В этом году Фергана произведет 2233 тонны серебряного волокна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.02.2026
Oбуна бўлиш
2030 йилгача пилла ҳажмини 36 минг тоннага етказиш, 200 миллион туп тут кўчати экиш ва 200 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ипакчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда қуйидаги асосий йўналишлар белгилаб берилди:
Фарғона ва Хоразмда элита уруғлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
жорий йилда Бухоро ва Наманганда 2 та, 2027–2029 йилларда Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда яна 4 та уруғчилик корхонасини ташкил этиш;
хорижий мутахассисларни жалб қилиш, мавсумий ишчилар харажатининг ярмини қоплаш ҳамда уларнинг фаолиятини даромад ва ижтимоий солиқ объекти сифатида ҳисобламаслик;
8 минг гектарда янги тутзор барпо этиш, 41,5 минг гектарда якка қатор кўчат экиш ва 15 минг гектар тутзорни реконструкция қилиш;
2030 йилга қадар 200 миллион туп тут кўчати экиш ва озуқа базасини 30 фоизга ошириш;
пилла ҳажмини 2026 йилда 30 минг тонна, 2030 йилда 36 минг тоннага етказиш;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, вилоят ва туман “Агропилла” тузилмалари ҳамда ипакчилик кластерлари ўзаро мувофиқлашган тарзда иш юритиб, фермерлар, касаначилар ва қурт боқувчилар фаолиятини ташкил этиши;
кам даромадли оилаларни пиллачиликка жалб этиш мақсадида пилла қийматининг 35 фоизи миқдорида субсидия ва 20 миллион сўмгача ссуда ажратиш;
саноат усулидаги қуртхоналарни кўпайтириш ва уларни 2029 йилга қадар ер ҳамда мол-мулк солиғидан озод қилиш;
2030 йилга қадар 200 млн долларлик 21 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, қайта ишлаш ҳажмини 3 минг тоннага, даражасини 75 фоизга етказиш ва натижада 18,5 млн погон метр ипак мато ишлаб чиқариш;
соҳада рақамли технологиялар ва ягона ахборот тизимини жорий этиш.
Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0