https://sputniknews.uz/20250922/uzbekistan-engil-sanoat-agentlik-52153659.html
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президенти ПФ–174-сонли фармони билан Енгил саноатни ривожлантириш агентлигини ташкил этди. Агентлик соҳада устувор йўналишларни амалга оширади, экспортни қўллаб-қувватлайди ва корхоналарга молиявий ёрдам кўрсатади.
2025-09-22T17:14+0500
2025-09-22T17:14+0500
2025-09-22T17:14+0500
ўзбекистон
тўқимачилик
янги қонун
экспорт
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0e/51222881_0:196:3077:1927_1920x0_80_0_0_f381eeb6de87c1a13d70489e4dd03ab1.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. 19 сентябрь куни президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025 йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади:
https://sputniknews.uz/20250813/yangi-agentlik-51220808.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0e/51222881_322:0:3051:2047_1920x0_80_0_0_f285a9f30dbf41d3116aee7d207d6455.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
енгил саноат, тўқимачилик саноати, чарм-пойабзал саноати, ипакчилик, гиламчилик, президент фармони, енгил саноат агентлиги, молиявий қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажми, халқаро стандартлар, савдо уйлари, ўзбекистон енгил саноат
енгил саноат, тўқимачилик саноати, чарм-пойабзал саноати, ипакчилик, гиламчилик, президент фармони, енгил саноат агентлиги, молиявий қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажми, халқаро стандартлар, савдо уйлари, ўзбекистон енгил саноат
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
Ўзбекистонда енгил саноат соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги агентлик ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. 19 сентябрь куни президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025 йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади:
халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш;
экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш;
хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш.