https://sputniknews.uz/20260218/ilm-tadqiqot-uskuna-xarid-tartib-55783827.html
Илмий тадқиқотлар учун ускуналар қандай харид қилинади: янги тартиб тасдиқланди
Илмий тадқиқотлар учун ускуналар қандай харид қилинади: янги тартиб тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукумат қарори билан илмий ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари ва сарфлов материаллари билан таъминлаш тартиби тасдиқланди. Аризалар махсус ахборот тизими орқали қабул қилиниб, 10 иш кунида кўриб чиқилади.
2026-02-18T12:55+0500
2026-02-18T12:55+0500
2026-02-18T12:55+0500
ўзбекистон
илм-фан
молиялаштириш
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/06/49209350_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_155463b6b56c60cfc829354cd7e4c348.jpg
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистонда илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.Низомга мувофиқ, харид учун ариза қуйидаги шахслар томонидан тақдим этилади:Ариза махсус ахборот тизими орқали юборилади ва у тегишли тадқиқотни амалга оширишга масъул ташкилот раҳбари томонидан келишилади.Агентлик шакллантирилган буюртмаларни 10 иш куни ичида белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади. Маъқулланган аризалар махсус ахборот тизими орқали Харид комиссиясига юборилади.
https://sputniknews.uz/20260210/qishloq-xojalik-akademiya-taqdimot-55576943.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/06/49209350_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7d38ca0f5caf55f3ac13e6ee5eb33e9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
илмий фаолият, лаборатория асбоб-ускуналари, давлат хариди, илмий лойиҳа, диссертация, махсус ахборот тизими, харид комиссияси, ҳукумат қарори, ўзбекистон
илмий фаолият, лаборатория асбоб-ускуналари, давлат хариди, илмий лойиҳа, диссертация, махсус ахборот тизими, харид комиссияси, ҳукумат қарори, ўзбекистон
Илмий тадқиқотлар учун ускуналар қандай харид қилинади: янги тартиб тасдиқланди
Янги низомга мувофиқ, лаборатория асбоб-ускуналари ва сарфлов материалларини харид қилиш учун аризалар махсус ахборот тизими орқали тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистонда илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом
тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, харид учун ариза қуйидаги шахслар томонидан тақдим этилади:
илмий лойиҳаларда — лойиҳа раҳбари;
илмий мавзулар бўйича — илмий бўлинма раҳбари ёки дастурда тегишли мавзуга раҳбарлик қилувчи шахс;
диссертация тадқиқотларида — докторантнинг илмий раҳбари ёки келишув асосида илмий даража ва унвонга эга докторантлардан бири.
Аризада илмий фаолият йўналиши кўрсатилиб, марказлашган давлат хариди ёки мустақил харид усулларидан бири танланади.
Ариза махсус ахборот тизими орқали юборилади ва у тегишли тадқиқотни амалга оширишга масъул ташкилот раҳбари томонидан келишилади.
Агентлик шакллантирилган буюртмаларни 10 иш куни ичида белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади. Маъқулланган аризалар махсус ахборот тизими орқали Харид комиссиясига юборилади.