https://sputniknews.uz/20260217/zakot-fitr-sadaqa-fidya-55760975.html
Ўзбекистонда 2026 йил учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
Ўзбекистонда 2026 йил учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Бу йилги Рамазон ойи учун закотнинг тилладан нисоби 85 грамм бўлиб, 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 миллион сўм деб белгиланди. Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 млн сўм маблағ ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши жами маблағининг қирқдан бирини (2,5%) ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
2026-02-17T14:01+0500
2026-02-17T14:01+0500
2026-02-17T14:01+0500
жамият
ўзбекистон
рамазон ойи
закот
фидя
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34148464_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ff98b1d555437a7eea6ec2f72a9be37a.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг 2026 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.Маълум қилинишича, бу йилги Рамазон ойи учун закотнинг тилладан нисоби 85 грамм бўлиб, 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 миллион сўм деб белгиланди. Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 млн сўм маблағ ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши жами маблағининг қирқдан бирини (2,5%) ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.Бир кунлик фидя миқдори эса фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради.Эслатамиз, бу йил Рамазон ойи 19 февралдан бошланади. Президент қарори билан мамлакатда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади. Уларни амалга ошириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм ажратилади.Ажратиладиган маблағлар ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бор шахсларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари харажатларини қоплаб бериш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260216/ramazon-taqvim-55691914.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34148464_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e29cf61ac7a55cab9f039262cb9d1110.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026 йил закот, фитр садақа фидя миқдори маълумот ўзбекистон
2026 йил закот, фитр садақа фидя миқдори маълумот ўзбекистон
Ўзбекистонда 2026 йил учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
Бу йилги Рамазон ойи учун закотнинг тилладан нисоби 85 грамм бўлиб, 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 миллион сўм деб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг 2026 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори
эълон қилинди. Маълум қилинишича, бу йилги Рамазон ойи учун закотнинг тилладан нисоби 85 грамм бўлиб, 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 миллион сўм деб белгиланди. Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 млн сўм маблағ ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши жами маблағининг қирқдан бирини (2,5%) ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой ёки унинг қиймати — 10 минг сўм;
2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати — 12 минг сўм;
4 кг арпа ёки унинг қиймати — 20 минг сўм;
2 кг майиз ёки унинг қиймати — 110 минг сўм;
4 кг хурмо ёки унинг қиймати — 200 минг сўм.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.
Бир кунлик фидя миқдори эса фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради.
Эслатамиз, бу йил Рамазон ойи 19 февралдан
бошланади. Президент қарори билан мамлакатда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади. Уларни амалга ошириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм ажратилади.
Ажратиладиган маблағлар ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бор шахсларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари харажатларини қоплаб бериш кўзда тутилган.