Рамазон тақвими 2026 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари

© SputnikКалендарь Рамазана-2026
Календарь Рамазана-2026  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2026
Oбуна бўлиш
2026 йил муқаддас Рамазон ойи 19 февралдан бошланиши кутиляпти.
Президент қарори билан 2026 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Мамлакатда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.
Инфографикада саҳарлик ва ифторлик дуолари ҳам келтирилган.
Саҳарлик дуоси — Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Ифторлик дуоси — Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Рамазон ойи мусулмонлар учун муқаддас ой ҳисобланади. Унинг давомида барча мўминлар кўпроқ таровиҳ ва тиловат қилишлари, Қуръон хатм қилиши фарз бўлади.
Ҳадисларда айтилишига кўра, ушбу ойда гуноҳлар кечирилади, ҳатто душманларга ҳам раҳм-шафқат кўрсатилади, гуноҳкорлар ҳам дўзахдан озод қилинади.
Мусулмонлар учун Рамазон ойи ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик, бир-бирининг хато ва камчиликларини кечирадиган ойдир. Рамазонда мусулмонлар кўпроқ хайрли ишлар қилиши ва бу йўлда бирлашиши, бир-бирини қўллаши узоқ йиллардан бери яхши анъанага айланган. Бу ойда қариялар зиёрат қилинади, беморлардан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилади, мусибатзада инсонлардан кўнгил сўралади ва етимлар овутилиб, юпатилади.
Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан бирида Қадр кечаси бор. Ҳадисларга кўра, агар сиз бу муборак кечани тоат ва ибодатда ўтказсангиз, гўё сиз бу тоат-ибодатни саксон уч йилдан кўпроқ вақт давомида тинмай бажараётгандек бўласиз.
Рамазон ойида тўғри овқатланишни ташкил этиш муҳим.
Рамадан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2025
Рўза тутишга оид энг кўп учрайдиган саволлар
Янгиликлар лентаси
0