Россия ва Ўзбекистон муносабатлари 2025 йилда қандай ўзгарди — НИИРК рейтинги

© Совет Федерации РФФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 100 баллдан 59,7 балл тўплаб, Россияга нисбатан дўстлик рейтингида 7-ўринни эгаллади ва ҳеч бир коммуникация гуруҳида кўрсаткичларни пасайтирмади.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. 2025 йилда постсовет давлатларининг аксарияти Россия билан дўстона алоқа режимларини сақлаб қолди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон ихтиёридаги Алоқаларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти (НИИРК) ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳисоботда таъкидланишича, коммуникацион режим давлатлар ўртасидаги муносабатлар формати ва амалиётини белгилайди. Бунда тўғридан-тўғри мулоқот, дипломатик каналлар, гуманитар ҳамкорлик, таълим ва диний алоқаларнинг барқарорлиги инобатга олинади. Дўстлик даражаси коммуникацияларнинг зиддиятсиз ва изчил ривожланиши билан баҳоланади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, 2024–2025 йилларда Россиянинг кўплаб постсовет давлатлари билан муносабатлари тизимли хусусиятга эга бўлган. Яъни алоқалар қисқа муддатли сиёсий вазият ёки риторикага эмас, барқарор ҳамкорлик тамойилларига асосланган.
© SputnikУзбекистан занял 7-е место в Рейтинге дружественности по отношению к России за 2025 год.
Узбекистан занял 7-е место в Рейтинге дружественности по отношению к России за 2025 год. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2026
Узбекистан занял 7-е место в Рейтинге дружественности по отношению к России за 2025 год.
Ҳисоботда яна бир тенденция қайд этилган: давлатлараро коммуникациялар “қадриятли яқинлик” мантиғидан фойда ва функционал самарадорликни ҳисоблаш мантиғига ўтмоқда.
Ўзбекистон 7-ўринда
Ўзбекистон 2025 йил учун Россияга нисбатан дўстлик рейтингида 7-ўринни эгаллади. Мамлакат 59,7 балл тўплаб, ҳеч бир коммуникация гуруҳида ўз кўрсаткичларини йўқотмаган. Ҳисобот муаллифлари Россияни Ўзбекистон учун умумий тарих ва маданий яқинликка эга барқарор шерик сифатида баҳолаган.
Тошкент ва Москва МДҲ, ШҲТ, ЕОИИ (кузатувчи мақомида) ва БРИКС+ каби форматларда ҳамкорлик қилмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 11 фоизга ўсиб, қарийб 13 миллиард долларга етди. Бу Ўзбекистон умумий ташқи савдосининг 16 фоизини ташкил этади ва Россияни Хитойдан кейинги иккинчи йирик савдо шеригига айлантиради.
Мамлакатлар мунтазам равишда қўшма тадбирлар ўтказмоқда, жумладан “INNOPROM. Марказий Осиё” кўргазмаси, Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари кенгаши ҳамда икки томонлама ташрифлар ва соҳавий форумлар.
Кўп векторли сиёсат ва мувозанат
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликни сақлаб қолган ҳолда иқтисодий алоқаларни санкция хавфини ҳисобга олган ҳолда прагматик йўлга қўймоқда. Банклар ва компаниялар Ғарб комплаенс қоидаларига риоя қилган, бу эса айрим соҳаларда ўзаро ҳамкорликка чекловлар киритган.
Шу билан бирга, иқтисодий кўп векторлилик — Хитой, Туркия, Европа Иттифоқи, Жанубий Корея ва Кўрфаз мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантириш — Россия йўналишини бекор қилмаган, балки уни кенгроқ диверсификация стратегиясининг бир қисмига айлантирган.
Муаллифларнинг фикрича, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати мувозанатли характерга эга. Мамлакат Ғарб форматлари (Европа Иттифоқи — Марказий Осиё, C5+1) доирасида ҳам ҳамкорлик қилади, бироқ танлов риторикасидан қочиб, Россия билан мунтазам ва барқарор алоқаларни сақлаб қолмоқда.
Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон Россияга қарши блокларга қўшилмаган ва БМТда айрим нозик масалалар бўйича бетараф позицияни сақлаган.
Шу тариқа, ИТИ баҳолашига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқалар 2025 йилда ҳам барқарор ва институционал асосда ривожланишда давом этмоқда
Топ_5_стран_по_количеству_совместных_предприятий_в_Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2026
Ўзбекистонда қўшма корхоналар сони бўйича топ-5 давлат
Янгиликлар лентаси
0