Ўзбекистонда қўшма корхоналар сони бўйича топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
Сўнгги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони қарийб икки баробарга ошди. Қўшма корхоналар сони бўйича эса Россия етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги 18 513 та корхона фаолият юритмоқда.
Шундан 4 282 таси қўшма корхоналар, 14 231 таси эса тўлиқ хорижий компаниялардир. Сўнгги беш йилда бундай корхоналар сони 1,9 баробарга ошди. Шу билан бирга, хорижий корхоналар улуши 55,1 фоиздан 76,9 фоизгача кўтарилди.
Қўшма корхоналарнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келади. 1 февраль ҳолатига уларнинг сони 890 та. Кейинги ўринларда Хитой 761 та ва Туркия 502 та қўшма корхона билан қайд этилган.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0