https://sputniknews.uz/20260217/ramazon-mijoz-huquq-cheklov-kafe-chora-55755823.html
Рамазонда мижозлар танлов ҳуқуқини чеклаган кафеларга чора кўрилади — Рақобат қўмитаси
Рамазонда мижозлар танлов ҳуқуқини чеклаган кафеларга чора кўрилади — Рақобат қўмитаси
Sputnik Ўзбекистон
Рақобат қўмитасига кўра, “сет” тўпламини мажбурий қилиш ёки фақат тўплам орқали хизмат кўрсатиш орқали истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқи чекланмаслиги лозим. Қонунбузилиш аниқланса, чора кўрилади.
2026-02-17T11:31+0500
2026-02-17T11:31+0500
2026-02-17T11:36+0500
рамазон ойи
ўзбекистон
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
умумий овқатланиш корхоналари
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55756080_21:0:2752:1536_1920x0_80_0_0_0982eabc50f42c3bcd8e8bcb0bcf05d7.png
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Рамазон ойида умумий овқатланиш корхоналари томонидан “акция сетлар” (комплекс овқатлар тўплами)ни мажбурий жорий этиш ҳолатларига нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, айрим кафе ва ресторанларда минимал нарх белгилаш ёки фақат тўплам шаклида хизмат кўрсатиш орқали истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқи чекланаётгани аломатлари кузатилмоқда. Қўмита бундай ҳолатлардан огоҳлантирди.Қўмита таъкидлашича, овқатланиш корхоналари:Шунингдек, Конституциянинг 65-моддасига кўра, давлат истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик эркинлигини кафолатлайди.
https://sputniknews.uz/20251004/uzbekistan-nasiya-savdo-bozor-axloq-kodeks-52456817.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55756080_525:0:2573:1536_1920x0_80_0_0_4a3a2201f599e79b7056382fcc1acd6f.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақобат қўмитаси, рамазон, акция сетлар, комплекс овқат тўплами, кафе, ресторан, истеъмолчи ҳуқуқлари, эркин танлов, қонунбузилиш, ўзбекистон
рақобат қўмитаси, рамазон, акция сетлар, комплекс овқат тўплами, кафе, ресторан, истеъмолчи ҳуқуқлари, эркин танлов, қонунбузилиш, ўзбекистон
Рамазонда мижозлар танлов ҳуқуқини чеклаган кафеларга чора кўрилади — Рақобат қўмитаси
11:31 17.02.2026 (янгиланди: 11:36 17.02.2026) Рақобат қўмитаси Рамазон ойида умумий овқатланиш корхоналари “акция сетлар”ни мажбурий жорий этиш ҳолатлари юзасидан огоҳлантириш берди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Рамазон ойида умумий овқатланиш корхоналари томонидан “акция сетлар” (комплекс овқатлар тўплами)ни мажбурий жорий этиш ҳолатларига нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, айрим кафе ва ресторанларда минимал нарх белгилаш ёки фақат тўплам шаклида хизмат кўрсатиш орқали истеъмолчиларнинг эркин танлов ҳуқуқи чекланаётгани аломатлари кузатилмоқда. Қўмита бундай ҳолатлардан огоҳлантирди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, харидор товар ва хизматни эркин танлаш ҳуқуқига эга. Сотувчи эса истеъмолчини қўшимча товар ёки хизмат харид қилишга қисташга ҳақли эмас.
Қўмита таъкидлашича, овқатланиш корхоналари:
мижозни “сет” тўпламини харид қилишга мажбурламаслиги;
истеъмолчи “сет”ни рад этган тақдирда, унга менюдаги бошқа таомларга буюртма бериш ҳуқуқини чекламаслиги;
соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маҳсулотларни мажбурий таркибга киритмаслиги лозим.
Шунингдек, Конституциянинг 65-моддасига кўра, давлат истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик эркинлигини кафолатлайди.