https://sputniknews.uz/20260217/mirziyoev-britaniya-savdo-vakil-qabul-55767246.html
Мирзиёев Британия савдо вакили Жон Олдердайсни қабул қилди
Мирзиёев Британия савдо вакили Жон Олдердайсни қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги 5 йилда товар айирбошлаш икки баробар ошди. Лондон биржасида 15 млрд долларлик облигациялар жойлаштирилди. Томонлар энергетика, молия ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни келишиб олди.
2026-02-17T17:53+0500
2026-02-17T17:53+0500
2026-02-17T17:53+0500
ўзбекистон
буюк британия
сиёсат
ҳамкорлик
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55767052_0:119:1280:840_1920x0_80_0_0_47c1dbb43a8011ce0d2c6d4eb4ca1c1e.jpg
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердайсни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди.Томонлар энергетика, молия, геология, транспорт, кимё, фармацевтика, фан ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини қайд этдилар. Учрашув якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишилди.
https://sputniknews.uz/20251226/mirziyoev-tashqi-siyosat-54487595.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/11/55767052_50:0:1187:853_1920x0_80_0_0_80dac0ddb0971654b8469872219ed39c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, буюк британия, лорд жон олдердайс, ўзбекистон–британия муносабатлари, лондон фонд биржаси, облигациялар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, йўл харитаси, инвестициялар
шавкат мирзиёев, буюк британия, лорд жон олдердайс, ўзбекистон–британия муносабатлари, лондон фонд биржаси, облигациялар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, йўл харитаси, инвестициялар
Мирзиёев Британия савдо вакили Жон Олдердайсни қабул қилди
Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердайсни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди.
Сўнгги беш йилда товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошди. Лондон фонд биржасида Ўзбекистоннинг 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги суверен ва корпоратив облигациялари жойлаштирилди. Ўтган йили Қўшма иқтисодий қўмита ишга туширилди.
Томонлар энергетика, молия, геология, транспорт, кимё, фармацевтика, фан ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини қайд этдилар. Учрашув якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишилди.