https://sputniknews.uz/20251226/mirziyoev-tashqi-siyosat-54487595.html
Мирзиёев мамлакатнинг ташқи сиёсатини белгилаб берди
Мирзиёев мамлакатнинг ташқи сиёсатини белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон яқин қўшнилари билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларини янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.
2025-12-26T14:03+0500
2025-12-26T14:03+0500
2025-12-26T14:03+0500
сиёсат
ташқи сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54487374_0:0:800:451_1920x0_80_0_0_4df1901c49b2efe4925f8f3478c88566.jpg
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистон яқин қўшнилари билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларини янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.Давлат раҳбари бу жараёнда минтақа давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, сув, экология, хавфсизлик, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик янада чуқурлаштирилишини қайд этди.Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, уни минтақадаги иқтисодий жараёнларга кенг жалб қилиш асосий мақсадлардан бири бўлиб қолади.Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари билан янги ва истиқболли йўналишларда манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Жанубий Кавказ ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш стратегик йўналишлардан бири бўлади.Шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, иқтисодий институтлар билан яқин ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади.Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва бошқа етакчи молия институтлари билан ҳамкорликда иқтисодиётни технологик модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш, барқарор энергетика ва транспорт лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар давом эттирилади.Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Туркий давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида анъанавий, кенг қамровли шериклик алоқалари янада кенгайтирилади.“Бундай улуғвор вазифалар биздан юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини оширишни талаб этади. Бунинг учун биз барча зарур чора-тадбирларни амалга оширамиз”, - деди президент.
https://sputniknews.uz/20251210/uzbekistan-russia-komissiya-yakunlar-54060409.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1a/54487374_0:0:712:533_1920x0_80_0_0_527cfa3fe20d4777725a604b90041866.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев олий мажлис халқ мурожаатнома ташқи сиёсат
шавкат мирзиёев олий мажлис халқ мурожаатнома ташқи сиёсат
Мирзиёев мамлакатнинг ташқи сиёсатини белгилаб берди
Жумладан, асосий хорижий шериклардан бири ҳисобланган Россия билан ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш бундан кейин ҳам эътибор марказида бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Ўзбекистон яқин қўшнилари билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларини янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.
Давлат раҳбари бу жараёнда минтақа давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, сув, экология, хавфсизлик, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик янада чуқурлаштирилишини қайд этди.
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, уни минтақадаги иқтисодий жараёнларга кенг жалб қилиш асосий мақсадлардан бири бўлиб қолади.
“Асосий хорижий шерикларимиз ҳисобланган Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Иордания, Кувайт, Ўмон, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш бундан кейин ҳам эътибор марказида бўлади”, - деди Мирзиёев.
Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари билан янги ва истиқболли йўналишларда манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Жанубий Кавказ ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш стратегик йўналишлардан бири бўлади.
Шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, иқтисодий институтлар билан яқин ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади.
Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва бошқа етакчи молия институтлари билан ҳамкорликда иқтисодиётни технологик модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш, барқарор энергетика ва транспорт лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар давом эттирилади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Туркий давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида анъанавий, кенг қамровли шериклик алоқалари янада кенгайтирилади.
“Бундай улуғвор вазифалар биздан юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини оширишни талаб этади. Бунинг учун биз барча зарур чора-тадбирларни амалга оширамиз”, - деди президент.