https://sputniknews.uz/20260216/suniy-yoldosh-uzbekistan-fazogir-taqdimot-55747938.html
2028 йилда илк сунъий йўлдош ва ўзбекистонлик фазогир - президент тақдимот билан танишди
2028 йилда илк сунъий йўлдош ва ўзбекистонлик фазогир - президент тақдимот билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президентга миллий космик дастур тақдим этилди. 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли 6U форматдаги илмий сунъий йўлдошни учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш режалаштирилмоқда.
2026-02-16T18:08+0500
2026-02-16T18:08+0500
2026-02-16T18:08+0500
ўзбекистон
космос
тадқиқот
илм-фан
ҳамкорлик
шавкат мирзиёев
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0e/46115189_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_b09b9bf398a48983b8e10d60cf7e0dde.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев космосга сунъий йўлдош учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.Таъкидланишича, космик соҳада узоқ муддатли миллий тизим — сунъий йўлдошларни бошқариш, маълумотларни қайта ишлаш ва улардан амалиётда фойдаланиш инфратузилмасини шакллантириш муҳим. Бу мамлакатнинг суверен ва объектив маълумот манбаига эга бўлишига хизмат қилади.Хорижий тажриба ўрганилиб, бўлажак сунъий йўлдошнинг техник талаблари белгиланди. Илмий-технологик салоҳиятни ошириш доирасида 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли 6U форматдаги миллий илмий сунъий йўлдошни учириш таклиф этилди.Шунингдек, биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва 10–14 кунлик парвозни амалга ошириш стратегик вазифа сифатида белгиланган. Бу борада халқаро ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилмоқда.Фазода олиб борилиши мумкин бўлган тадқиқотлар сифатида тиббиёт ва биология, ўсимликлар генетикаси ҳамда материалшунослик йўналишлари таклиф этилди.2028 йилда Самарқандда космос бўйича халқаро конгресс ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Давлат раҳбари мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20251226/ozbekiston-suniy-yoldoshi-fazogir-54483084.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0e/46115189_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_64c9841ea6f21ff441ba42d0087b2894.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ўзбекистон космос, биринчи ўзбек фазогири, мирзо улуғбек сунъий йўлдоши, 6u формат, 2028 йил учириш, космик дастур, самарқанд космос конгресси, миллий сунъий йўлдош, халқаро ҳамкорлик, фазовий тадқиқотлар
шавкат мирзиёев, ўзбекистон космос, биринчи ўзбек фазогири, мирзо улуғбек сунъий йўлдоши, 6u формат, 2028 йил учириш, космик дастур, самарқанд космос конгресси, миллий сунъий йўлдош, халқаро ҳамкорлик, фазовий тадқиқотлар
2028 йилда илк сунъий йўлдош ва ўзбекистонлик фазогир - президент тақдимот билан танишди
Мамлакатда миллий космик инфратузилмани шакллантириш, илмий сунъий йўлдош яратиш ва фазогир тайёрлаш бўйича дастлабки режалар тақдим этилди. Лойиҳалар 2028 йилга мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев космосга сунъий йўлдош учириш ва биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, космик соҳада узоқ муддатли миллий тизим — сунъий йўлдошларни бошқариш, маълумотларни қайта ишлаш ва улардан амалиётда фойдаланиш инфратузилмасини шакллантириш муҳим. Бу мамлакатнинг суверен ва объектив маълумот манбаига эга бўлишига хизмат қилади.
Хорижий тажриба ўрганилиб, бўлажак сунъий йўлдошнинг техник талаблари белгиланди. Илмий-технологик салоҳиятни ошириш доирасида 2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли 6U форматдаги миллий илмий сунъий йўлдошни учириш таклиф этилди.
Шунингдек, биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва 10–14 кунлик парвозни амалга ошириш стратегик вазифа сифатида белгиланган. Бу борада халқаро ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Фазода олиб борилиши мумкин бўлган тадқиқотлар сифатида тиббиёт ва биология, ўсимликлар генетикаси ҳамда материалшунослик йўналишлари таклиф этилди.
2028 йилда Самарқандда космос бўйича халқаро конгресс ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Давлат раҳбари мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.