https://sputniknews.uz/20260216/navoiy-viloyat-yangi-dastur-55739000.html
Зиёрат туризми, туячилик ва янги иш ўринлари: Навоий вилояти учун янги дастур тасдиқланди
Зиёрат туризми, туячилик ва янги иш ўринлари: Навоий вилояти учун янги дастур тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
2026 йилда Навоий вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулотни 7,9%га ошириш, Карманада “Қадимий Кармана” туристик марказини ташкил этиш, 60 та қудуқ қазиш ва 4,5 минг аҳолини касбга ўқитиш режалаштирилган.
2026-02-16T15:18+0500
2026-02-16T15:18+0500
2026-02-16T16:05+0500
ўзбекистон
янги қонун
навоий вилояти
чорва
зиёрат туризми
туризм
маҳалла
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/515/81/5158136_0:19:1000:582_1920x0_80_0_0_15668ca3d7959b0e715cd86bc600abf0.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Бу бўйича тегишли президент қарори қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар қуйидагича:Кармана туманида реновация асосида миллий услубдаги маданий ва туризм кластери шакллантирилади.Қосим шайх хонақоҳи ҳамда Мирсаид Баҳром зиёратгоҳи реставрация қилиниб, ўзаро боғланади.“Янги авлод” истироҳат боғи ва “Кармана деҳқон бозори” билан уйғун ҳолда “Қадимий Кармана” туристик маркази ташкил этилади.“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” мақоми берилган 8 та қишлоқ туманидан танланган 16 та маҳаллада замонавий шаҳар муҳити яратилади.Шу билан бирга, оғир тоифадаги Конимех ва Навбаҳор туманлари ҳамда камбағаллик даражаси юқори бўлган 12 та маҳаллада комплекс инфратузилмавий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар амалга оширилади.2026–2027 йилларда туячилик ва йилқичилик тармоғини ривожлантириш мақсадида хориждан сут ва гўшт йўналишидаги зотли туя ҳамда отлар олиб келинади.Шунингдек, грант маблағлари асосида аҳоли ва чорвачилик хўжаликларидаги майда шохли моллар тўлиқ идентификация қилиниши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260211/navoiy-china-chollanish-kurash-saudi-turizm-55611599.html
ўзбекистон
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/515/81/5158136_100:0:900:600_1920x0_80_0_0_3f42d05d0b49267dbb9b29280a0b9d63.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий вилояти, 2026 йил, президент қарори, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ўсиши, қишлоқ хўжалиги, бозор хизматлари, кармана, қадимий кармана, қосим шайх хонақоҳи, мирсаид баҳром, конимех, навбаҳор, маҳалла инфратузилмаси, туячилик, йилқичилик, грант маблағлари, ўзбекистон иқтисодиёти
навоий вилояти, 2026 йил, президент қарори, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ўсиши, қишлоқ хўжалиги, бозор хизматлари, кармана, қадимий кармана, қосим шайх хонақоҳи, мирсаид баҳром, конимех, навбаҳор, маҳалла инфратузилмаси, туячилик, йилқичилик, грант маблағлари, ўзбекистон иқтисодиёти
Зиёрат туризми, туячилик ва янги иш ўринлари: Навоий вилояти учун янги дастур тасдиқланди
15:18 16.02.2026 (янгиланди: 16:05 16.02.2026) Навоий вилоятида 2026 йил иқтисодий фаолликни ошириш, камбағалликни қисқартириш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган йирик дастур амалга оширилади. Ўсишнинг аниқ кўрсаткичлари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Бу бўйича тегишли президент қарори
қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар қуйидагича:
ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишини ўртача 7,9 фоизга етказиш;
бозор хизматларини 15,6 фоизга;
қишлоқ хўжалигини 5,7 фоизга ошириш.
Шунингдек, вилоятни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, аҳоли даромадларини барқарор ошириш ҳамда 4,5 минг нафар фуқарони меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш вазифаси қўйилган.
Кармана туманида реновация асосида миллий услубдаги маданий ва туризм кластери шакллантирилади.
Қосим шайх хонақоҳи ҳамда Мирсаид Баҳром зиёратгоҳи реставрация қилиниб, ўзаро боғланади.
“Янги авлод” истироҳат боғи ва “Кармана деҳқон бозори” билан уйғун ҳолда “Қадимий Кармана” туристик маркази ташкил этилади.
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” мақоми берилган 8 та қишлоқ туманидан танланган 16 та маҳаллада замонавий шаҳар муҳити яратилади.
Шу билан бирга, оғир тоифадаги Конимех ва Навбаҳор туманлари ҳамда камбағаллик даражаси юқори бўлган 12 та маҳаллада комплекс инфратузилмавий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар амалга оширилади.
40 та маҳаллани ихтисослаштириш доирасида 60 та тик қудуқ қазиш, трансформатор ўрнатиш, электр ва суғориш тармоқларини янгилаш ишлари режалаштирилган.
2026–2027 йилларда туячилик ва йилқичилик тармоғини ривожлантириш мақсадида хориждан сут ва гўшт йўналишидаги зотли туя ҳамда отлар олиб келинади.
Шунингдек, грант маблағлари асосида аҳоли ва чорвачилик хўжаликларидаги майда шохли моллар тўлиқ идентификация қилиниши режалаштирилган.