https://sputniknews.uz/20260211/navoiy-china-chollanish-kurash-saudi-turizm-55611599.html
Навоийда Хитой усулида чўлланишга қарши кураш ва арабча чўл туризми жорий этилади
Навоийда Хитой усулида чўлланишга қарши кураш ва арабча чўл туризми жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Саноат парклари, IT синфлар, туризм қишлоқлари, яйлов чорвачилиги ва сув инфратузилмасини янгилаш режалари муҳокама қилинди.
2026-02-11T09:26+0500
2026-02-11T09:26+0500
2026-02-11T10:25+0500
шавкат мирзиёев
лойиҳа
навоий вилояти
туризм
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0b/55611430_0:79:1280:799_1920x0_80_0_0_1f2cca41ba5180efde9b4e39c5516fd6.jpg
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ҳар бир туман ва шаҳарни унинг устунликларидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.Нурота ва Ғозғонда пардозбоп тошлар ва туризм, Томди ва Учқудуқда тоғ-кон саноати, Навбаҳорда тўқимачилик ва боғдорчилик, Конимехда яйлов чорвачилиги, Зарафшонда заргарлик ва ахборот технологиялари, Карманада кимё саноати ва маданий туризм, Навоий шаҳрида машинасозлик ва сервис соҳалари салоҳияти қайд этилди.Вилоятга жорий йилда 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.Қишлоқ хўжалигида 9 миллион гектар яйлов имкониятидан тўлиқ фойдаланиш, 2026 йилда зотли чорва олиб келиш ва 3,3 миллион гектарни айланмага киритиш режалаштирилган. Чўлланишга қарши Хитой тажрибаси асосида лойиҳалар амалга оширилади.Таълим соҳасида “Бир мактаб, бир IT синф” тамойили жорий этилади. 100 нафар ўқитувчи IT ва сунъий интеллект бўйича малака оширади. ТАТУ Зарафшон филиалида сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича кундузги таълим очилади.2026 йилда 600 минг хорижий ва 3 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиш режалаштирилган. 72 та жойлаштириш воситаси ишга туширилиб, 500 та иш ўрни яратилади.Саудия Арабистони, Қатар ва БАА тажрибасини ўрганиб, Навоий ҳудудидаги чўл ва яйловларда туризмни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.2026–2028 йилларда Навоий, Зарафшон, Учқудуқ ва Зафарободда ичимлик ва оқова сув қувурлари янгиланади.Йиғилиш якунида давлат раҳбари таклиф ва режаларни маъқуллади.
https://sputniknews.uz/20250808/mirziyoev-navoiy-viloyati-51109422.html
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0b/55611430_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_806c0d5c7ef5e7cfc6699159e8f3e928.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, навоий вилояти, нурота, хатирчи, конимех, зарафшон, кармана, инвестиция, экспорт, саноат парки, it синф, туризм қишлоғи, яйлов чорвачилиги, сув қувурлари
шавкат мирзиёев, навоий вилояти, нурота, хатирчи, конимех, зарафшон, кармана, инвестиция, экспорт, саноат парки, it синф, туризм қишлоғи, яйлов чорвачилиги, сув қувурлари
Навоийда Хитой усулида чўлланишга қарши кураш ва арабча чўл туризми жорий этилади
09:26 11.02.2026 (янгиланди: 10:25 11.02.2026) Вилоятнинг табиий ресурслари, яйловлари ва саноат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, таълим ва туризмни янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳар бир туман ва шаҳарни унинг устунликларидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Нурота ва Ғозғонда пардозбоп тошлар ва туризм, Томди ва Учқудуқда тоғ-кон саноати, Навбаҳорда тўқимачилик ва боғдорчилик, Конимехда яйлов чорвачилиги, Зарафшонда заргарлик ва ахборот технологиялари, Карманада кимё саноати ва маданий туризм, Навоий шаҳрида машинасозлик ва сервис соҳалари салоҳияти қайд этилди.
Нуротада 50 гектарда гранит саноат парки ва қайта ишлаш кластери, Хатирчида 50 гектарда кичик саноат зонаси ташкил этилади. У ерда 100 миллион долларлик юқори қийматли лойиҳалар жойлаштирилади.
Вилоятга жорий йилда 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Қишлоқ хўжалигида 9 миллион гектар яйлов имкониятидан тўлиқ фойдаланиш, 2026 йилда зотли чорва олиб келиш ва 3,3 миллион гектарни айланмага киритиш режалаштирилган. Чўлланишга қарши Хитой тажрибаси асосида лойиҳалар амалга оширилади.
Таълим соҳасида “Бир мактаб, бир IT синф” тамойили жорий этилади. 100 нафар ўқитувчи IT ва сунъий интеллект бўйича малака оширади. ТАТУ Зарафшон филиалида сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича кундузги таълим очилади.
2026 йилда 600 минг хорижий ва 3 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиш режалаштирилган. 72 та жойлаштириш воситаси ишга туширилиб, 500 та иш ўрни яратилади.
Нурота, Хатирчи, Конимех ва Навбаҳор туманларида туризм объектлари ва туризм қишлоқлари ташкил этилади. Навоий шаҳрида Алишер Навоий боғи ва Ёшлик кўли атрофи қайта ривожлантирилади. Карманада “Қадимий Кармана” маданият ва туризм маркази барпо этилади.
Саудия Арабистони, Қатар ва БАА тажрибасини ўрганиб, Навоий ҳудудидаги чўл ва яйловларда туризмни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
2026–2028 йилларда Навоий, Зарафшон, Учқудуқ ва Зафарободда ичимлик ва оқова сув қувурлари янгиланади.
Йиғилиш якунида давлат раҳбари таклиф ва режаларни маъқуллади.