Мирзиёев Навоий вилоятидаги янги лойиҳалар билан танишди
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению результативности реформ и новых планов в Навоийской области

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Жойлардаги имкониятларни юзага чиқариш учун Навоий вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди.
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Навоий вилоятида йирик саноат тармоқларидан ташқари яйловларни ўзлаштириш, чорвачиликни ривожлантириш, хизмат турларини кўпайтириш бўйича имкониятлар бепоён эканини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению результативности реформ и новых планов в Навоийской области

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению результативности реформ и новых планов в Навоийской области
© Пресс-служба президента Узбекистана
Хусусан, мамлакатдаги қазилма бойликларининг 20 фоизи, яйловларнинг 43 фоизи шу ҳудудда жойлашган. Йирик корхоналар ва қулай инфратузилма кўплаб ёндош тармоқларда талаб яратган.
Маълум қилинишича, жойлардаги имкониятларни юзага чиқариш учун Навоий вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Йиғилишда тадбиркорларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган янги лойиҳалар тақдимот қилинди.
Жумладан, Ғозғон шаҳри, Нурота, Хатирчи, Навбаҳор ва Учқудуқ туманларидаги 8 та конга инвесторлар 566 миллион доллар сармоя киритишга тайёрлигини билдирган. Бунинг натижасида саноат ҳажми 2,5 триллион сўмга, экспорт 100 миллион долларга кўпаяди.
Масалан, Нурота туманида 750 миллион куб метр гранит тошлари захираси бор. Уни қайта ишлаш учун 50 гектар майдонда саноат зонаси ташкил этиш таклиф қилинди.
Таъкидланишича, шу тумандаги 10 та маҳаллада 5 мингдан зиёд хотин-қиз каштачилик билан шуғулланиб, даромад топмоқда. Энди буни кенгайтириб, 28 та маҳаллада Каштачилик марказлари очиш режалаштирилган.
© Пресс-служба президента Узбекистана

1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
Эҳтиёжманд оилаларни қуёш панеллари ва кўчма дўконлар билан таъминлаб, камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.
Вилоятдаги 3 миллион гектар яйлов қишлоқ хўжалиги учун катта имконият. Масалан, қизилтепалик тадбиркор минг гектар яйловда ёмғирлатиб ва томчилаб суғориш технологиясини қўллаб, экспортбоп экинлар етиштирмоқда. Энди чорвачиликни йўлга қўйиб, сутни қайта ишлаш ташаббусини билдирган.
Қайд этилишича, вилоятда 1 миллиард 600 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган. Уларнинг натижасида яна 10 минг иш ўрни, бюджетга 1 триллион сўм тушум ва 238 миллион долларлик экспорт имконияти пайдо бўлади.
Мирзиёев лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.
Президент йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперация йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Тадбиркорларни корхоналарга боғлаб, кафолатли буюртмани йўлга қўйиб, кичик бизнеснинг вилоятдаги улушини ошириш вазифасини қўйди.
Йиғилишда яйловларга сув чиқаришга кўмаклашиб, улардан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.
Навоий вилоятида ўртача иш ҳақи бошқа ҳудудлардан 1,5 баробар юқорилиги савдо ва сервисга талабни ҳам, таклифни ҳам рағбатлантиради. Шунга муносиб, истироҳат боғлари ва дам олиш масканлари ташкил этиш, туристларни кўпайтириш, хизматлар ҳажмини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.