https://sputniknews.uz/20260216/euea-bojxona-qoidalar-yangilanish-55737786.html
ЕОИИда божхона қоидалари янгиланди: импорт учун ҳужжатлар сони қисқаради
ЕОИИда божхона қоидалари янгиланди: импорт учун ҳужжатлар сони қисқаради
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК ЕОИИ божхона ҳудудига импорт қилинаётган товарлар учун имтиёзсиз келиб чиқиш қоидаларини янгилади. Янги тартиб ҳужжатлар сонини қисқартириб, импорт операцияларини соддалаштиради.
2026-02-16T14:40+0500
2026-02-16T14:40+0500
2026-02-16T15:50+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
савдо
экспорт
импорт
битим
сертификат
еик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0a/51158181_0:42:800:492_1920x0_80_0_0_6e716393defe2b1239c78112de3e369a.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича имтиёзсиз қоидаларга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Тузатишлар ҳужжатни ташқи савдонинг замонавий шароитларига мослаштириш ва товар келиб чиқишини тасдиқлаш тартибини соддалаштиришга қаратилган. Асосий янгилик — тариф имтиёзлари учун бериладиган сертификатлар орқали товарнинг имтиёзсиз келиб чиқишини ҳам тасдиқлаш имконияти жорий этилди.Агар “имтиёзли” сертификат маҳсулотни қайта ишлаш чуқурлигини тасдиқловчи мезонлар асосида расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда ундан имтиёзсиз қоидалар доирасида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Бу эса ЕОИИга импорт қилинадиган айрим товарлар бўйича божхона расмийлаштируви учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартиради.Шу билан бирга, божхона органлари томонидан ташқи савдони тартибга солиш сифати сақлаб қолинади.Янги таҳрирга мувофиқ, товарнинг охирги олувчиси Иттифоққа аъзо беш давлатдан қайси бирида жойлашганидан қатъи назар, келиб чиқиш сертификатида ЕОИИ ёки унинг исталган давлати белгиланган мамлакат сифатида кўрсатилиши мумкин. Бу норма, айниқса, учинчи мамлакатдан юборилган партиянинг манзили етказиб бериш жараёнида ўзгарган ҳолларда божхона тартиб-таомилларини енгиллаштиради.Маълумот учун, товарларнинг келиб чиқишини аниқлашнинг имтиёзсиз қоидалари 2018 йил 13 июлдаги 49-сон қарор билан тасдиқланган бўлиб, нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш ва ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида амал қилади.
https://sputniknews.uz/20260215/eaeu-iqtisodiyot-yil-raqamlar-55717242.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0a/51158181_44:0:756:534_1920x0_80_0_0_ba45d3022b97f9e46278b6e4f76c111f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, еик, евроосиё иқтисодий комиссияси, божхона қоидалари, импорт, товар келиб чиқиши, имтиёзсиз қоидалар, сертификат, эркин савдо келишувлари, андрей слепнев, ташқи савдо, нотариф тартибга солиш
еоии, евроосиё иқтисодий иттифоқи, еик, евроосиё иқтисодий комиссияси, божхона қоидалари, импорт, товар келиб чиқиши, имтиёзсиз қоидалар, сертификат, эркин савдо келишувлари, андрей слепнев, ташқи савдо, нотариф тартибга солиш
ЕОИИда божхона қоидалари янгиланди: импорт учун ҳужжатлар сони қисқаради
14:40 16.02.2026 (янгиланди: 15:50 16.02.2026) ЕОИИга олиб кириладиган товарлар бўйича божхона расмийлаштируви янада енгиллашади. Янги қарор сертификатлардан кенгроқ фойдаланиш ва ҳужжатлар сонини камайтиришни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича имтиёзсиз қоидаларга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди.
Тузатишлар ҳужжатни ташқи савдонинг замонавий шароитларига мослаштириш ва товар келиб чиқишини тасдиқлаш тартибини соддалаштиришга қаратилган. Асосий янгилик — тариф имтиёзлари учун бериладиган сертификатлар орқали товарнинг имтиёзсиз келиб чиқишини ҳам тасдиқлаш имконияти жорий этилди.
Агар “имтиёзли” сертификат маҳсулотни қайта ишлаш чуқурлигини тасдиқловчи мезонлар асосида расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда ундан имтиёзсиз қоидалар доирасида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Бу эса ЕОИИга импорт қилинадиган айрим товарлар бўйича божхона расмийлаштируви учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартиради.
ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёвнинг таъкидлашича, янгиланган қоидалар, айниқса, Иттифоқ билан эркин савдо тўғрисида келишувларга эга давлатлардан импорт операцияларини амалга оширишда ҳужжат айланмасини қисқартириш имконини беради.
Шу билан бирга, божхона органлари томонидан ташқи савдони тартибга солиш сифати сақлаб қолинади.
Янги таҳрирга мувофиқ, товарнинг охирги олувчиси Иттифоққа аъзо беш давлатдан қайси бирида жойлашганидан қатъи назар, келиб чиқиш сертификатида ЕОИИ ёки унинг исталган давлати белгиланган мамлакат сифатида кўрсатилиши мумкин. Бу норма, айниқса, учинчи мамлакатдан юборилган партиянинг манзили етказиб бериш жараёнида ўзгарган ҳолларда божхона тартиб-таомилларини енгиллаштиради.
Маълумот учун, товарларнинг келиб чиқишини аниқлашнинг имтиёзсиз қоидалари 2018 йил 13 июлдаги 49-сон қарор билан тасдиқланган бўлиб, нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш ва ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида амал қилади.