Андижонда $1 миллионлик наркотик: Telegram орқали сотув қилган жиноий гуруҳ фош этилди

© Sputnik / Алексей ФилипповТюрьма. Архивное фото
Тюрьма. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2026
Oбуна бўлиш
Андижонда қора бозордаги қиймати 1 миллион долларга тенг 26 кг синтетик гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Тезкор тадбирлар давомида Чирчиқдаги омбордан ҳам катта миқдордаги прекурсорлар топилди
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирлар ДХХ ва Божхона органлари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Маълум қилинишича, “Telegram” орқали фаолият юритган наркодўкон кураторлари синтетик гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш учун қолдирган катта миқдордаги прекурсорлар оператив кузатувга олинган. Уларни олиш учун келган 2002 йилда туғилган икки нафар фуқаро қўлга олинди.
Тергов жараёнида аниқланишича, улар Андижон шаҳрининг “Боғишамол” маҳалласида нарколаборатория ташкил этган. Ушбу манзилдан қора бозордаги тахминий қиймати 1 миллион долларга тенг 26 кг “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик моддаси, шунингдек прекурсорлар, турли кимёвий моддалар ва лаборатория жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинди.
Гумонланувчилардан бири лаборатория жойлашган ҳовлини интернет орқали фаолият юритувчи куратор юборган 15,8 минг доллар ҳисобига сотиб олган ва уни жиҳозлаш учун яна 5 минг доллар сарфлаган. Шу йил январь ойида 11,7 кг “Мефедрон” тайёрлаб, унинг жойлашувини кураторига юборгани ҳам маълум бўлди.
Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида ижарага олинган омборхонадан 400 литр прекурсор аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мобильная фотография - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2025
Telegram-бот, наркотиклар ва миллионлаб доллар: ИИВ жиноий гуруҳни фош қилди
Янгиликлар лентаси
0