https://sputniknews.uz/20260213/uztest-markazi-55665943.html
“UzTest” маркази тугатилиб, Аккредитация маркази ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
“UzTest” маркази тугатилиб, Аккредитация маркази ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Маълум қилинишича, соҳада институционал ўзгаришлар амалга оширилиб, “UzTest” маркази тугатилади, Аккредитация маркази эса Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Ташкилотлар сони 5 тадан 3 тага қисқартирилади.Синов ва сертификатлаш хизматларини тўлиқ хусусий секторга бериш таклиф қилинди.
2026-02-13T09:36+0500
2026-02-13T09:36+0500
2026-02-13T09:36+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0d/55665780_0:35:680:418_1920x0_80_0_0_513c2f45c43354465ec04fbd8860a05c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев техник тартибга солиш соҳасини халқаро талаблар асосида ислоҳ қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, соҳада институционал ўзгаришлар амалга оширилиб, “UzTest” маркази тугатилади, Аккредитация маркази эса Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Ташкилотлар сони 5 тадан 3 тага қисқартирилади.Синов ва сертификатлаш хизматларини тўлиқ хусусий секторга бериш таклиф қилинди. Айни пайтда хусусий секторда барча соҳаларни қамраб олган 207 та синов лабораторияси ва 73 та сертификатлаш идораси фаолият юритмоқда. Соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида қатор етакчи халқаро компаниялар жалб қилинади.Тақдимотда “СUz” миллий мувофиқлик белгисини жорий этиш, аккредитация органининг мустақиллигини таъминлаш, синов лабораториялари фаолиятини рақамлаштириш, метрология тизимини ислоҳ қилиш ҳамда эталон базасини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.Таъкидланишича, эскирган стандартлар ва самарасиз техник регламентлардан воз кечиш ва тўлиқ халқаро стандартларга ўтиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳозирда 33 мингдан ортиқ стандарт мавжуд бўлиб, уларнинг 50 фоизи эскирган ёки халқаро талабларга мос эмас.Шу боис 6 та техник регламент бекор қилинади, 29 таси қайта кўриб чиқилади. Жорий йилда 4 минг 460 та, келгуси йилда 2,5 мингдан зиёд, 2028 йилда эса 817 та халқаро стандартни қабул қилиш мақсад қилинган.2026 йил 1 июлдан тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари, 2027 йилдан бошлаб нефть-газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббий буюмлар, 2028 йилдан бошлаб эса энергетика, кимё, экология ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этиш режалари маълум қилинди.Сертификация жараёнини янада соддалаштириш зарурлиги қайд этилди. Ҳозирги мураккаб тизим таннарх асоссиз ошишига, бюрократия ва коррупцияга шароит яратаётгани кўрсатиб ўтилди. Хавф-таҳлил асосида баҳолаш тизими жорий этилиб, қолган товар позициялари бўйича ҳам мажбурий сертификатлашни бекор қилиш ва босқичма-босқич декларациялашга ўтказиш таклиф қилинди.Умуман, “Маҳсулотнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20250418/standartlash-va-sertifikatlash-tizimidagi-kamchiliklar-sanab-otildi-48944558.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0d/55665780_39:0:643:453_1920x0_80_0_0_8f59baca9e20b747d1f2461f31c5abfe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
uztest маркази аккредитация маркази
uztest маркази аккредитация маркази
“UzTest” маркази тугатилиб, Аккредитация маркази ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
“СUz” миллий мувофиқлик белгисини жорий этиш, метрология тизимини ислоҳ қилиш қилиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев техник тартибга солиш соҳасини халқаро талаблар асосида ислоҳ қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, соҳада институционал ўзгаришлар амалга оширилиб, “UzTest” маркази тугатилади, Аккредитация маркази эса Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Ташкилотлар сони 5 тадан 3 тага қисқартирилади.
Синов ва сертификатлаш хизматларини тўлиқ хусусий секторга бериш таклиф қилинди. Айни пайтда хусусий секторда барча соҳаларни қамраб олган 207 та синов лабораторияси ва 73 та сертификатлаш идораси фаолият юритмоқда. Соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида қатор етакчи халқаро компаниялар жалб қилинади.
Тақдимотда “СUz” миллий мувофиқлик белгисини жорий этиш, аккредитация органининг мустақиллигини таъминлаш, синов лабораториялари фаолиятини рақамлаштириш, метрология тизимини ислоҳ қилиш ҳамда эталон базасини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, эскирган стандартлар ва самарасиз техник регламентлардан воз кечиш ва тўлиқ халқаро стандартларга ўтиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳозирда 33 мингдан ортиқ стандарт мавжуд бўлиб, уларнинг 50 фоизи эскирган ёки халқаро талабларга мос эмас.
Шу боис 6 та техник регламент бекор қилинади, 29 таси қайта кўриб чиқилади. Жорий йилда 4 минг 460 та, келгуси йилда 2,5 мингдан зиёд, 2028 йилда эса 817 та халқаро стандартни қабул қилиш мақсад қилинган.
2026 йил 1 июлдан тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари, 2027 йилдан бошлаб нефть-газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббий буюмлар, 2028 йилдан бошлаб эса энергетика, кимё, экология ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этиш режалари маълум қилинди.
Сертификация жараёнини янада соддалаштириш зарурлиги қайд этилди. Ҳозирги мураккаб тизим таннарх асоссиз ошишига, бюрократия ва коррупцияга шароит яратаётгани кўрсатиб ўтилди. Хавф-таҳлил асосида баҳолаш тизими жорий этилиб, қолган товар позициялари бўйича ҳам мажбурий сертификатлашни бекор қилиш ва босқичма-босқич декларациялашга ўтказиш таклиф қилинди.
Умуман, “Маҳсулотнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.