Мирзиёев автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2026
Oбуна бўлиш
Маҳаллий автомобилларга талабни ошириш ва автокредит ставкаларини пасайтириш бўйича топшириқ берилди.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik.Ўзбекистонда автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чораси кўрилади. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев аҳолининг маҳаллий автомобильларга талабини рағбатлантириш мақсадида шундай топшириқ берди.
Тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинишича, Ўзбекистонда йилига 650 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга 4 та йирик корхона бор.
2026-йилда 300 дан зиёд маҳаллий корхоналар билан кооперация асосида яна 763 та детални ишлаб чиқаришни бошлаш муҳим экани таъкидланди. Ишлаб чиқариладиган автомобильлар сонини 510 мингга етказиш зарур.
Деҳқон ва фермерларда боғдорчилик трактори, кўчат экадиган, ҳосил йиғадиган, картошка кавлайдиган агротехникаларга талаб ортиб бораётгани, Чирчиқдаги кластер тўлиқ қувватда ишлаб, агротехникаларни арзон нархда чиқарса, лизинг компаниялари билан қулай молиявий инструментлар қилиб берилса, деҳқон ва фермерлар йилига камида 15 мингта техникани сотиб олишга тайёрлиги маълум қилинди.
Президент автомобиль саноати мутасаддиларига ҳар бир имкониятни мана шундай таҳлил қилиб, жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини 10,5 фоизлик ўсишни таъминлашга мослаб қайта кўриб чиқишни топширди.
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2026
Енгил саноат корхоналарига хомашё гаровига $2 миллионгача кредит берилади — янги фармон
Янгиликлар лентаси
0