https://sputniknews.uz/20260115/korxonalar-xomashyo-garov-kredit-54808738.html
Енгил саноат корхоналарига хомашё гаровига $2 миллионгача кредит берилади — янги фармон
Енгил саноат корхоналарига хомашё гаровига $2 миллионгача кредит берилади — янги фармон
Sputnik Ўзбекистон
Енгил саноат корхоналарини ташқи бозорларга олиб чиқишга қаратилган янги чоралар белгиланди. Корхоналар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.
2026-01-15T09:51+0500
2026-01-15T09:51+0500
2026-01-15T09:51+0500
иқтисод
ўзбекистон
пахта
банк
кредит
корхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/14/48055802_0:184:2984:1863_1920x0_80_0_0_9aa31e48d06fcc9a821cd6ad47b5df1e.jpg
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ва ташқи бозорларда мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.Фармонга мувофиқ, тўқимачилик корхоналари иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади. Шу асосда уларни қўллаб-қувватлашнинг манзилли дастури амалга оширилади.Кредитлар Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ресурслари ҳисобидан ажратилади.Шунингдек, соғломлаштириш имконияти мавжуд деб топилган корхоналарнинг аввал олган тижорат кредитлари 7 йилгача узайтирилиши мумкин.Пахта хомашёси хариди учун жалб қилинган кредитлар бўйича эса 2026–2027 йилларда январь–февраль ойлари учун белгиланган тўловлар кредит шартномасига мувофиқ охирги 6 ойга тенг тақсимлаб тўланиши белгиланди.
https://sputniknews.uz/20251119/korxona-xarajat-qoplanish-53579168.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/14/48055802_127:0:2858:2048_1920x0_80_0_0_e19637ec97c9c62eeef93503b6d16cbe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, президент фармони, енгил саноат, тўқимачилик корхоналари, ташқи бозорлар, етказиб бериш занжири, саноат сиёсати, яшил сариқ қизил тоифалар, кредитлар, тижорат банклари, пахта хомашёси, енгил саноатни ривожлантириш агентлиги
ўзбекистон, президент фармони, енгил саноат, тўқимачилик корхоналари, ташқи бозорлар, етказиб бериш занжири, саноат сиёсати, яшил сариқ қизил тоифалар, кредитлар, тижорат банклари, пахта хомашёси, енгил саноатни ривожлантириш агентлиги
Енгил саноат корхоналарига хомашё гаровига $2 миллионгача кредит берилади — янги фармон
Президент фармони билан енгил саноат корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилди. Кредитлар, тўлов муддатларини узайтириш ва манзилли ёрдам назарда тутилган.
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ва ташқи бозорларда мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Бу бўйича Президент фармони
қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, тўқимачилик корхоналари иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади. Шу асосда уларни қўллаб-қувватлашнинг манзилли дастури амалга оширилади.
Гаров сифатида тўлови тўлиқ амалга оширилган ёки корхонанинг ўзи етиштирган хомашё қабул қилиниб, корхоналарга 2 миллион долларгача кредит ажратилишига рухсат этилди.
Кредитлар Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ресурслари ҳисобидан ажратилади.
Шунингдек, соғломлаштириш имконияти мавжуд деб топилган корхоналарнинг аввал олган тижорат кредитлари 7 йилгача узайтирилиши мумкин.
Пахта хомашёси хариди учун жалб қилинган кредитлар бўйича эса 2026–2027 йилларда январь–февраль ойлари учун белгиланган тўловлар кредит шартномасига мувофиқ охирги 6 ойга тенг тақсимлаб тўланиши белгиланди.