https://sputniknews.uz/20260212/chiqindi-asossiz-qarz-raqobat-qomita-sorov-55640714.html
Чиқинди хизматида асоссиз қарздорлик ва электрга чекловлар: Рақобат қўмитаси сўров юборди
Чиқинди хизматида асоссиз қарздорлик ва электрга чекловлар: Рақобат қўмитаси сўров юборди
Sputnik Ўзбекистон
Чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари ва асоссиз қарздорликлар юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига сўров юборилди. 2026 йил бошидан 850 дан ортиқ мурожаат қайд этилган, айрим ҳолларда электр тўловларига чеклов қўйилган.
2026-02-12T11:14+0500
2026-02-12T11:14+0500
2026-02-12T11:14+0500
ўзбекистон
чиқиндихона
жамият
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
қоидабузарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54984829_0:56:1247:757_1920x0_80_0_0_55e112b5bdeecd7f6453f2cb63591c4a.png
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси чиқиндиларни олиб чиқиш хизматларидаги камчиликлар ҳамда асоссиз қарздорлик ҳолатлари юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига сўров юборди.Сўров чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқишни таъминлаш, асоссиз қарздорликларнинг олдини олиш ҳамда шу сабаб электр энергияси тўловларига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш юзасидан юборилди.Маълум қилинишича, 2025 йилда қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари бўйича 1141 та мурожаат келиб тушган. 2026 йилнинг дастлабки ойларида эса бу кўрсаткич 850 тадан ошган.Ўрганишлар айрим ҳудудларда чиқиндиларни олиб чиқишнинг белгиланган даврийлигига амал қилинмаётгани ҳамда фуқароларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётганини кўрсатди.Мурожаатларнинг асосий қисми Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келган.Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган ҳолларда истеъмолчи тегишли давр учун тўловдан озод этилади.
https://sputniknews.uz/20251212/chiqindi-qarzdor-elektr-tolovi-cheklov-54120944.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54984829_111:0:1219:831_1920x0_80_0_0_f612ada1410806efaada8898dd4933e6.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақобатни ривожлантириш қўмитаси, чиқиндиларни бошқариш агентлиги, асоссиз қарздорлик, чиқиндилар хизмати, электр тўловлари, чеклов, 1141 мурожаат, 850 мурожаат, наманган, қашқадарё, жиззах, тошкент, фарғона
рақобатни ривожлантириш қўмитаси, чиқиндиларни бошқариш агентлиги, асоссиз қарздорлик, чиқиндилар хизмати, электр тўловлари, чеклов, 1141 мурожаат, 850 мурожаат, наманган, қашқадарё, жиззах, тошкент, фарғона
Чиқинди хизматида асоссиз қарздорлик ва электрга чекловлар: Рақобат қўмитаси сўров юборди
Таъкидланишича, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари бўйича мурожаатлар сони ортиб бормоқда, айрим ҳудудларда асоссиз қарздорликлар аниқланган.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси чиқиндиларни олиб чиқиш хизматларидаги камчиликлар ҳамда асоссиз қарздорлик ҳолатлари юзасидан Чиқиндиларни бошқариш агентлигига
сўров юборди.
Сўров чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқишни таъминлаш, асоссиз қарздорликларнинг олдини олиш ҳамда шу сабаб электр энергияси тўловларига қўйилган чекловларни қайта кўриб чиқиш юзасидан юборилди.
Маълум қилинишича, 2025 йилда қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари бўйича 1141 та мурожаат келиб тушган. 2026 йилнинг дастлабки ойларида эса бу кўрсаткич 850 тадан ошган.
Мурожаатларда асосан чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаслиги, хизмат сифати пастлиги, шартнома шартларига амал қилинмаслиги ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши оқибатида электр тўловларига чеклов қўйилгани юзасидан эътирозлар билдирилган.
Ўрганишлар айрим ҳудудларда чиқиндиларни олиб чиқишнинг белгиланган даврийлигига амал қилинмаётгани ҳамда фуқароларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётганини кўрсатди.
Мурожаатларнинг асосий қисми Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларига тўғри келган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган ҳолларда истеъмолчи тегишли давр учун тўловдан озод этилади.