https://sputniknews.uz/20260211/uzbuild-made-russia-uzbekistan-hamkorlik-55626936.html
"UzBuild 2026"да “Made in Russia”: Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар
"UzBuild 2026"да “Made in Russia”: Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар
Sputnik Ўзбекистон
UzBuild 2026 кўргазмасида Россия компаниялари "Made in Russia" миллий стендида қурилиш материаллари ва технологияларини намойиш қилди. Тадбир икки мамлакат бизнеси учун янги ҳамкорлик имкониятларини очмоқда.
2026-02-11T14:46+0500
2026-02-11T14:46+0500
2026-02-11T14:47+0500
тошкент
экспорт
кўргазма
москва
санкт-петербург
лойиҳа
россия
видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0b/55622044_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_4451e8cc08aaeba25cf00be18e685fc9.jpg
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Бу йил UzBuild 2026 — 27-Ўзбекистон халқаро қурилиш кўргазмаси ва Қурилиш-интерьер ҳафталигининг марказий тадбирида 22 та мамлакатдан 450 та компания ва бренд иштирок этмоқда. Иштирокчилар орасида Россия ва Ўзбекистон компаниялари ҳам бор, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири."Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раҳбари Илёс Раҳимов бундай майдонлар икки мамлакат компаниялари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имконият яратишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қўшма лойиҳаларга қизиқиш юқори бўлиб, бу иқтисодий ва сармоявий шерикликни Россия ҳудудлари билан ҳам кенгайтириш истиқболини очади."Россия экспорт маркази" АЖ вакили Евгений Шелгинскихнинг айтишича, Тошкентга Россиянинг 10 та ҳудудидан, жумладан, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Ульяновск вилоятларидан 12 та компания олиб келинган. Россиялик ишлаб чиқарувчилар "Made in Russia" ягона бренди остида фанера ва ёғоч материалларидан тортиб инновацион ечимлар ва премиум мебелларгача бўлган маҳсулотларни тақдим этдилар.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россия экспорт маркази учун асосий ва стратегик муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.Бугунги кунда Россия экспорт маркази компанияларга экспорт ғоясидан тортиб Ўзбекистонга реал етказиб беришгача бўлган деярли барча босқичларда ҳамроҳлик қилмоқда. Молиявий хизматлар орасида тўловни кечиктириш суғуртаси, номолиявий хизматлар орасида эса ишончли ҳамкорларни топиш энг талабгор ҳисобланади.Кўргазма майдони қурилиш материаллари ва қурилиш технологиялари бўлимларини бирлаштиради. Экспозициянинг катта қисмини "Made in Russia" миллий стенди эгаллаган бўлиб, унда Россия компаниялари қурилиш жараёнларини тезлаштириш ва арзонлаштириш имконини берувчи замонавий қурилиш ва пардозлаш материаллари, инфратузилма ва тижорат лойиҳалари учун ечимлар ҳамда технологик ишланмаларни тақдим этмоқда.Кўргазма ташкилотчилари — "Iteca Exhibitions" халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкорлари "ICA Eurasia Group" ҳамда "Congresses of Central Asia — CCA".Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
https://sputniknews.uz/20260122/uzbuild-russia-kompaniya-ishtirok-55188972.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0b/55622044_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_06f45bd950867d2fb097b55b34aa7ec0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
uzbuild 2026, made in russia, россия экспорт маркази, илёс раҳимов, евгений шелгинских, iteca exhibitions, тошкент, қурилиш материаллари, ҳамкорлик
uzbuild 2026, made in russia, россия экспорт маркази, илёс раҳимов, евгений шелгинских, iteca exhibitions, тошкент, қурилиш материаллари, ҳамкорлик
"UzBuild 2026"да “Made in Russia”: Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар
14:46 11.02.2026 (янгиланди: 14:47 11.02.2026) Кўргазма доирасида Россия ва Ўзбекистон компаниялари қўшма лойиҳалар, экспорт ечимлари ва қурилиш соҳасидаги замонавий технологиялар бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Бу йил UzBuild 2026 — 27-Ўзбекистон халқаро қурилиш кўргазмаси ва Қурилиш-интерьер ҳафталигининг марказий тадбирида 22 та мамлакатдан 450 та компания ва бренд иштирок этмоқда. Иштирокчилар орасида Россия ва Ўзбекистон компаниялари ҳам бор, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси раҳбари Илёс Раҳимов бундай майдонлар икки мамлакат компаниялари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имконият яратишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, қўшма лойиҳаларга қизиқиш юқори бўлиб, бу иқтисодий ва сармоявий шерикликни Россия ҳудудлари билан ҳам кенгайтириш истиқболини очади.
"Россия экспорт маркази" АЖ вакили Евгений Шелгинскихнинг айтишича, Тошкентга Россиянинг 10 та ҳудудидан, жумладан, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Ульяновск вилоятларидан 12 та компания олиб келинган. Россиялик ишлаб чиқарувчилар "Made in Russia" ягона бренди остида фанера ва ёғоч материалларидан тортиб инновацион ечимлар ва премиум мебелларгача бўлган маҳсулотларни тақдим этдилар.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россия экспорт маркази учун асосий ва стратегик муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
"Биз ҳар икки мамлакат бизнесига бир-бирини топишда ёрдам берамиз, ҳамкорларни текширамиз ва компанияларга экспорт ғоясидан тортиб Ўзбекистонга етказиб беришгача бўлган барча босқичларда ҳамроҳлик қиламиз. Молиявий хизматлар орасида тўловни кечиктириш суғуртаси, номолиявий хизматлар орасида эса ишончли ҳамкорларни топиш энг кўп талабга эга", — деди Шелгинских.
Бугунги кунда Россия экспорт маркази компанияларга экспорт ғоясидан тортиб Ўзбекистонга реал етказиб беришгача бўлган деярли барча босқичларда ҳамроҳлик қилмоқда. Молиявий хизматлар орасида тўловни кечиктириш суғуртаси, номолиявий хизматлар орасида эса ишончли ҳамкорларни топиш энг талабгор ҳисобланади.
Кўргазма майдони қурилиш материаллари ва қурилиш технологиялари бўлимларини бирлаштиради. Экспозициянинг катта қисмини "Made in Russia" миллий стенди эгаллаган бўлиб, унда Россия компаниялари қурилиш жараёнларини тезлаштириш ва арзонлаштириш имконини берувчи замонавий қурилиш ва пардозлаш материаллари, инфратузилма ва тижорат лойиҳалари учун ечимлар ҳамда технологик ишланмаларни тақдим этмоқда.
Кўргазма ташкилотчилари — "Iteca Exhibitions" халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкорлари "ICA Eurasia Group" ҳамда "Congresses of Central Asia — CCA".
Батафсил —
Sputnik Ўзбекистон видеосида.