Онлайн савдода 7,3 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПокупка с использованием смартфона с помощью бесконтактной системы
Покупка с использованием смартфона с помощью бесконтактной системы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2026
Oбуна бўлиш
Текширувлар электрон савдо платформалари фаолиятида шартнома, кафолатли сервис, етказиб бериш ва тўловлар билан боғлиқ тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Рақобат қўмитасига 2025 йилда электрон тижорат соҳаси бўйича қарийб 3 100 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қўриб чиқишлар натижасида 7,3 миллиард сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги платформалар ҳиссасига тўғри келган:

Ташкилот номи

Мурожаат-

лар сони

Улуши

Ижобий ҳал

этилган

Uzum Market

851

27,8%

72,7%

Uzum Nasiya

842

27,6%

71,9%

Yandeks

329

10,8%

63,5%

Texnomart

168

5,5%

79,2%

Ishonch

166

5,4%

81,3%

Alif shop (alif moliya, alif nasiya)

150

4,9%

75,3%

Uzum Tezkor

115

3,8%

82,6%

Openshop.uz

56

1,8%

76,8%

ZoodMall

54

1,8%

79,6%

IDEA

46

1,5%

84,8%

Айрим мурожаатлар соҳада тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Уларни таҳлил қилиш орқали қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрланди.
Ўрганишларда шартнома шартлари, кафолатли сервис, нуқсонли товарни алмаштириш, рекламада нотўғри маълумот, тўлов ва етказиб беришдаги камчиликлар, шунингдек, кредитга олинган нуқсонли товарларни алмаштириш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Ташкент в преддверии лета: город с высоты мая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2026
Рақобат қўмитаси: 22,1 млрд сўм уй харидорлари фойдасига қайта ҳисобланди
Янгиликлар лентаси
0