Аттестацияга кўра Тошкент электр тармоқ раҳбарларидан 29 фоизигина лавозимга тўлиқ лойиқ

© Энергетика вазирлиги Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2026
Oбуна бўлиш
Аттестация давомида раҳбар ходимларнинг касбий билими ва бошқарув қобилияти баҳоланди, нолойиқ деб топилганлар ўрнига салоҳиятли кадрларни танлаш чоралари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Энергетика вазирлигида ўтказилган аттестация якунларига кўра, Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари корхоналарида 16 нафар раҳбар лавозимига лойиқ, 22 нафари 6 ойдан сўнг қайта аттестация шарти билан лойиқ, 17 нафари эса нолойиқ деб топилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Аттестация “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ва “Энергосавдо” филиалининг раҳбар ходимлари ўртасида очиқлик ва шаффофлик асосида ўтказилди.
Жами 55 нафар раҳбарнинг касбий билими, бошқарув қобилияти, стратегик фикрлаши ва меъёрий ҳужжатларни билиш даражаси баҳоланди.
Нолойиқ деб топилганлар ўрнига салоҳиятли кадрларни танлаб олиш бўйича чоралар белгиланди. Шунингдек, раҳбарлар малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда ҳар бир раҳбар номзод учун алоҳида шахсий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш асосий вазифалар сифатида белгиланди.
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
“Ўзэнергоинспекция” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” раҳбарлари ўзгарди
Янгиликлар лентаси
0