“Ўзэнергоинспекция” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” раҳбарлари ўзгарди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
Oбуна бўлиш
Исақулов Дадажон "Ўзэнергоинспекция", Абдумалик Назиров эса “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Исақулов Дадажон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ("Ўзэнергоинспекция") бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
© Пресс-служба МинэнергоДадажон Исакулов
Дадажон Исакулов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
Дадажон Исакулов
Бунга қадар у “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ“ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Исақулов 1961 йил 20 июлда Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги машина трактор парки чилангарлигидан бошлаган. 1985 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган сўнг меҳнат фаолиятини ушбу ташкилотда муҳандис сифатида давом эттирган.
Энергетика соҳасида 1986 йилдан бери меҳнат фаолияти юритаётган Исақулов электр монтёрликдан "Ўзбекэнерго" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.
Жумладан, Тошкент вилояти Бўка тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи, "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти "Ўзэлектртармоқ" унитар корхонаси "Тошкент магистрал электр тармоқлари" директори, сўнгра "Марказий магистраль электр тармоқлари" директори, "Ўзэлектртармоқ" унитар корхонаси бош муҳандиси, "Ўзбекэнерго" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекэнерго" АЖнинг "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" бош директори, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи, "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Абдумалик Назиров эса “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
© Пресс-служба МинэнергоАбдумалик Назиров
Абдумалик Назиров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2025
Абдумалик Назиров
Бунга қадар у компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Назиров 1984 йилда Тошкент вилоятининг Пискент туманида туғилган. У 2005 йилда Тошкент давлат техника университетининг кундузги бўлими таҳсил олган, 2007 йилда эса магистр илмий даражасига эга бўлган. У Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчиси.
У ўз меҳнат фаолиятини 2002 йилда “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Пискент тумани электр таъминоти корхонасида назоратчи, электромонтёр вазифаларидан бошлаган. Олий маълумот соҳиби бўлганидан сўнг 2006 йилдан Марказий магистрал электр тармоқларида электромонтёр, муҳандис лавозимларида ишлаган.
2009-2014 йиллар оралиғида “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Энергия сотиш хизмати гуруҳ раҳбари, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, 2016–2018 йилларда “Ўзбекэнерго” ДАК “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Молия-иқтисод ва энергосотиш масалалари бўйича директори, 2018–2019 йилларда “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Энергия режими ва йўқотишлар назорати бўлими бошлиғи, 2019 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи, Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат фаолияти юритган.
Советник президента Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2025
Ўзбекистонда янги тайинловлар: Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди
Янгиликлар лентаси
0