https://sputniknews.uz/20260210/koronavirus-vaktsina-xavf-vazirlik-izoh-55587197.html
Коронавирусга қарши вакцина олганлар соғлиғи хавф остидами — вазирлик изоҳи
Коронавирусга қарши вакцина олганлар соғлиғи хавф остидами — вазирлик изоҳи
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус вакцинаси саратон келтириб чиқаради, деган даъволарни рад этди. Мутахассислар вакциналар геномга таъсир қилмаслиги ва гиёҳлар ҳақидаги тавсиялар асоссизлигини билдирди.
2026-02-10T12:37+0500
2026-02-10T12:37+0500
2026-02-10T12:37+0500
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
вакцина
эмлаш
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18337615_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_efa383fc9be2248485e267b47212966f.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакцина олганлар саратонга чалиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Хабар берилишича, хусусан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков вакциналар инсон геномига салбий таъсир қилмаслиги илмий жиҳатдан исботланганини билдирди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда вакцина “таъсири”дан қутулиш учун карабаш ва арслонпанжаси гиёҳларини истеъмол қилиш ҳақидаги тавсиялар ҳам асоссиз. Мутахассислар бу каби маслаҳатлар илмий далилга эга эмаслигини қайд этмоқда.Расмийлар бундай хабарларга ишонмаслик ва тиббий масалаларда фақат мутахассисларга таянишни тавсия қилди.
https://sputniknews.uz/20260126/sanepidemqomita-virus-uzbekistan-55286750.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0e/18337615_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9c531721b65915d25389f3edb701c01d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирус вакцинаси, саратон, фейк хабар, геном, нурмат атабеков, карабаш, арслонпанжаси
ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирус вакцинаси, саратон, фейк хабар, геном, нурмат атабеков, карабаш, арслонпанжаси
Коронавирусга қарши вакцина олганлар соғлиғи хавф остидами — вазирлик изоҳи
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус вакцинаси саратон келтириб чиқаради, деган даъволарни рад этиб, бундай хабарлар илмий асосга эга эмаслигини билдирди
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакцина олганлар саратонга чалиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Хабар берилишича, хусусан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков вакциналар инсон геномига салбий таъсир қилмаслиги илмий жиҳатдан исботланганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, эмлангандан сўнг айримларда кузатиладиган ҳарорат ошиши, нафас қисилиши ёки юрак уриши тезлашиши каби ҳолатлар вақтинчалик бўлиб, одатда 2–3 кунда бартараф бўлади.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда вакцина “таъсири”дан қутулиш учун карабаш ва арслонпанжаси гиёҳларини истеъмол қилиш ҳақидаги тавсиялар ҳам асоссиз. Мутахассислар бу каби маслаҳатлар илмий далилга эга эмаслигини қайд этмоқда.
Расмийлар бундай хабарларга ишонмаслик ва тиббий масалаларда фақат мутахассисларга таянишни тавсия қилди.