Нипах вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган - Санэпидқўмита

© AP Photo / Silvia IzquierdoУченый берет мазок из ротовой полости летучей мыши
Ученый берет мазок из ротовой полости летучей мыши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2026
Oбуна бўлиш
Санэпидқўмита Ўзбекистонда вазият барқарор эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Nipah вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган ва унинг мамлакатга кириб келиш эҳтимоли жуда паст. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси (Санэпидқўмита) хабар берди.
Маълум қилинишича, Nipah — ҳайвонлардан инсонга юқадиган зооноз касаллик бўлиб, кўршапалаклар орқали ҳамда зарарланган озиқ-овқат ва одамдан одамга юқиши мумкин. Вирус бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган оғир ҳолатларни келтириб чиқаради.
Сўнгги йилларда вирус эпидемиялари асосан Ҳиндистонда кузатилмоқда, айрим ҳолатлар Жанубий-Шарқий Осиёда ҳам қайд этилган.
Ҳиндистонга сафар қилувчиларга шахсий гигиенага риоя қилиш, қўлларни совун билан ювиш, меваларни истеъмолдан олдин ювиш, текширилмаган сувни ичмаслик ва кўршапалаклар зарарлаган меваларни истеъмол қилмаслик тавсия этилди.
Юқори ҳарорат, кучли бош оғриғи ёки бошқа аломатлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Қўмитанинг маълум қилишича, касалликларнинг кириб келишини олдини олиш мақсадида 54 та чегара пунктида доимий назорат олиб борилмоқда.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2025
Болалар орасида "ғайриодатий" инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабар рад этилди
Янгиликлар лентаси
0