Болалар орасида "ғайриодатий" инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабар рад этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2025
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, кузги грипп ва ЎРВИ оддий мавсумий ҳолат бўлиб, буни COVID-19 билан боғлашга асос йўқ.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда болалар орасида ич кетиш ва қайт қилиш каби симптомлар билан кечаётган инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, куз-қиш ойларида ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши табиий бўлиб, бу йил мавсум одатдагидан бироз кеч — октябрь охирида бошланган. Бу ҳолатда ҳеч қандай ғайриодатий жиҳат кузатилмаган.
Вирусли инфекциялар турли кўринишда кечиши мумкин: баъзида фақат респиратор белгилари, баъзан ошқозон-ичак бузилиши билан намоён бўлади. Бу вирус штаммлари ўзгариб туруши билан боғлиқ.

Вазирликнинг таъкидлашича, мавсумий респиратор инфекцияларни коронавирус мутацияси билан боғлаш нотўғри. Ҳозирги кунда COVID-19 эпидемиологик вазияти барқарор ва у оддий респиратор инфекция шаклида кечмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида ЎРВИ (грипп)ни даволаш учун зарур дори воситалари ва ўрин-жойлар етарли. Эпидемиологик вазият мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда, соҳада махсус штаб фаолият юритмоқда.
Летняя атмосфера в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2025
Мутахассис кузда болалар соғлом бўлиши учун 6 та муҳим тавсия берди
Янгиликлар лентаси
0