https://sputniknews.uz/20260209/kazakhstan-gres-qurilish-reja-55570563.html
Қозоғистонда олтита ГРЭС қурилиши режалаштирилган — бу Сирдарё ҳавзасига таъсир қиладими
Қозоғистонда олтита ГРЭС қурилиши режалаштирилган — бу Сирдарё ҳавзасига таъсир қиладими
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон 2030 йилгача кўмир генерациясини ривожлантириш доирасида 6 та йирик ГРЭС қуриш ва мавжуд станцияларни янгилашни муҳокама қилмоқда. Объектлар Сирдарё ҳавзасидан узоқ ҳудудларда жойлашган.
2026-02-09T17:41+0500
2026-02-09T17:41+0500
2026-02-09T17:41+0500
энергетика
энергетика вазирлиги
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/09/55570369_0:595:2048:1747_1920x0_80_0_0_d68ef833584e9a838bd82a5cd4631451.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Қозоғистон Энергетика вазирлиги 2030 йилгача кўмир генерациясини ривожлантириш бўйича миллий режа лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Ҳужжат 7,6 ГВт қувватга тенг янги ва модернизация қилинган энергия блокларини ишга туширишни назарда тутади.Шу билан бирга, мавжуд Экибастуз ГРЭС-2 ва Аксу ГРЭСни техник янгилаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.Миллий режа лойиҳаси ҳозир экспертлар ва манфаатдор томонлар билан муҳокама қилинмоқда. Таклифлар асосида ҳужжатнинг якуний кўриниши шакллантирилиши кутилмоқда.Маълумот учун, мазкур шаҳарларнинг ҳеч бири Сирдарё ҳавзасига яқин эмас. Янги иншоотлар Қозоғистоннинг шимоли ва шарқи, асосан Иртиш дарёси ҳавзаси ёки чўл-дашт ҳудудларида жойлашган:Шу боис, режалаштирилаётган ГРЭСлар Сирдарё сув тизимига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди.
https://sputniknews.uz/20251208/ozbekiston-qirgiziston-tojikiston-elektr-54014088.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/09/55570369_0:403:2048:1939_1920x0_80_0_0_5c5621795ccc85ede50fe5982aecaa80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, грэс, кўмир генерацияси, экибастуз грэс-3, экибастуз грэс-2, аксу грэс, иртиш ҳавзаси, сирдарё, энергетика, 7,6 гвт
қозоғистон, грэс, кўмир генерацияси, экибастуз грэс-3, экибастуз грэс-2, аксу грэс, иртиш ҳавзаси, сирдарё, энергетика, 7,6 гвт
Қозоғистонда олтита ГРЭС қурилиши режалаштирилган — бу Сирдарё ҳавзасига таъсир қиладими
Қозоғистонда кўмир генерациясини ривожлантириш бўйича миллий лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Унга мувофиқ, мамлакатда 2030 йилгача 6 та йирик электр станцияси қурилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Қозоғистон Энергетика вазирлиги 2030 йилгача кўмир генерациясини ривожлантириш бўйича миллий режа лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди.
Ҳужжат 7,6 ГВт қувватга тенг янги ва модернизация қилинган энергия блокларини ишга туширишни назарда тутади.
Вазирлик маълумотига кўра, режа доирасида олтита йирик энергия иншооти қурилиши муҳокама қилинмоқда. Улар қаторида Экибастуз ГРЭС-3 ҳамда Курчатов, Кокшетау, Семей, Ўскемен ва Жезказған шаҳарларидаги янги станциялар бор.
Шу билан бирга, мавжуд Экибастуз ГРЭС-2 ва Аксу ГРЭСни техник янгилаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Миллий режа лойиҳаси ҳозир экспертлар ва манфаатдор томонлар билан муҳокама қилинмоқда. Таклифлар асосида ҳужжатнинг якуний кўриниши шакллантирилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, мазкур шаҳарларнинг ҳеч бири Сирдарё ҳавзасига яқин эмас. Янги иншоотлар Қозоғистоннинг шимоли ва шарқи, асосан Иртиш дарёси ҳавзаси ёки чўл-дашт ҳудудларида жойлашган:
Курчатов, Семей ва Ўскемен — Шарқий Қозоғистон, Иртиш ҳавзаси;
Кокшетау — Шимолий ҳудуд, кўллар атрофи;
Жезказған — Марказий чўл-дашт ҳудуди.
Шу боис, режалаштирилаётган ГРЭСлар Сирдарё сув тизимига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди.