ОАВ: Исроил Эрон "қизил чизиқ"ни кесса, мустақил зарба бериши мумкин

© John HamiltonАмериканская ракета ATACMS
Американская ракета ATACMS - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2026
Oбуна бўлиш
Исроил расмийлари, агар Эрон баллистик ракета бўйича белгиланган "қизил чизиқ"ни кесиб ўтса, мамлакат мустақил равишда ҳарбий чора кўриши мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Исроил расмийлари америкалик ҳамкасбларига Эроннинг баллистик ракета дастури Исроил мавжудлигига жиддий таҳдид солаётганини ва зарурат туғилса, мустақил ҳаракат қилишга тайёр эканини билдирган. Бу ҳақда манбалар маълумотига таянган ҳолда "The Jerusalem Post" нашри хабар берди.
"Биз америкаликларга шуни айтдикки, агар Эрон баллистик ракеталар бўйича белгилаган қизил чизиғимизни кесиб ўтса, биз ёлғиз зарба берамиз", — деди манба. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирча Эрон бу чегарага етмаган.
Хавфсизлик манбаларига кўра, сўнгги ҳафталарда ўтган юқори даражадаги мулоқотлар давомида Исроил томони Эроннинг ракета салоҳияти ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини издан чиқаришга қаратилган ниятларини етказган.
Ҳарбий амалдорлар дастурни заифлаштиришга доир оператив концепциялар, жумладан, асосий ишлаб чиқариш объектларига зарба беришни назарда тутувчи режаларни баён этган.
Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху канцелярияси унинг 11 февраль куни Вашингтонда Оқ уй раҳбари Дональд Трамп билан учрашуви режалаштирилганини маълум қилган эди.
Государственный флаг Ирана в Тегеране. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2026
Эрон ҳар қандай ҳужумни уруш деб қабул қилади ва жиддий жавоб беради
Янгиликлар лентаси
0