АҚШ туфайли Россия дунёда энг илғор ядро қуролига эга бўлди- эксперт

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишОкеанская многоцелевая система «Посейдон»
Океанская многоцелевая система «Посейдон» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2026
Oбуна бўлиш
Россиянинг энг замонавий ядровий қуроллари аллақачон тайёр бўлган, АҚШ эса ҳали унга сармоя киритиш босқичида.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ҳарбий таҳлилчи ва истеъфодаги АҚШ денгиз пиёдалари корпуси разведкаси ходими Скотт Риттер ўзининг YouTube каналида Россия дунёдаги энг илғор ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурига эга эканлигини айтди.
"Россия дунёдаги энг илғор ядровий қурол дастурига эга. Ва бу асосан уларнинг ўз хоҳиши эмас АҚШ саъй-ҳаракатлари туфайли содир бўлди. АҚШ баллистик ракеталарга қарши шартномадан чиқди ва Россияни жиддий қабул қилмади. <…> Ва энди биз нима эккан бўлсак, шуни ўриб оляпмиз. Хўш, азизлар, бўрон келмоқда", - деб таъкидлади у.
Риттер айтишига кўра, Россия энг илғор ядро қуроллари намуналарини яратган ва уларни ишлаб чиқаришни бошлаган. АҚШда эса ҳали бундай қуроллар ишлаб чиқаришга сармоя киритмаган. "АҚШ маъмурияти нима қилишни хоҳласа, биз нолдан бошлашимиз керак бўлади. Ва бизда эса бунга пул йўқ", - дейди мутахассис.
Шу билан бирга, Риттернинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти ҳозирда қурол ишлаб чиқаришда АҚШ ўз тарихида бир неча бор қилган хатоларга йўл қўймоқда.
"Сизга инновацион туюлган ва бугун АҚШ маъмуриятидан эшитаётган барча аргументлар илгари ҳам айтилган. Худди шу аргументлар 1960, 1970, 1980 йилларда ҳам айтилган. <…> АҚШ дунёда ягона ва тенгсиз ядровий супер куч бўлишимиз керак деган фикр. <…> Ва ҳар сафар биз Совет Иттифоқи ёки Россия деб номланган ғишт деворига дуч келганмиз", деб тушунтирди эксперт.
Москва ва Вашингтон 2010 йилда Стратегик ядровий ҳужум қуролларни қисқартириш шартномасини (ДСНВ) имзоладилар. Унга кўра ҳар иккала томон 2018 йил февраль ойига қадар ўз ядров арсеналини белгиланган миқдордаш оширмаслиги керак эди.

Шартнома муддати 2026 йил 5 февралда тугади. Россия АҚШга уни яна бир йилга узайтиришни таклиф қилган эди, лекин АҚШ бунга рози бўлмади. Энди ҳар иккала томон ўз ядровий арсеналини исталганча ошириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0