Январда инфляция қанча бўлди?

Oбуна бўлиш
Январда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 % га ошгани кузатилди.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошган.
Январда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматлар эса 0,8 % га қимматлашгани кузатилган.
Маълум бўлишича, асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида помидор (-2,1 %) ва барча навдаги гуруч, гуруч оқшоғи (-1,8 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди
Янгиликлар лентаси
0