https://sputniknews.uz/20260206/tez-yordam-chaqiriq-55512006.html
Тез ёрдамга 2025 йилда 3,2 мингтадан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди – ССВ
Тез ёрдамга 2025 йилда 3,2 мингтадан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди – ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2025 йилда "103" — тез тиббий ёрдам хизматига 3244 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Маълум қилинишича, ёлғон чақириқлар сони 2024 йилга нисбатан 531 тага ортган. Энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган.
2026-02-06T14:09+0500
2026-02-06T14:09+0500
2026-02-06T14:09+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54965005_0:66:1247:767_1920x0_80_0_0_dcc16ae89d45a6823a2976d7aa3a042b.jpg
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йилда "103" — тез тиббий ёрдам хизматига 3244 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар қилди.Маълум қилинишича, ёлғон чақириқлар сони 2024 йилга нисбатан 531 тага ортган.Таҳлилларга кўра, ўтган йили энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё вилоятида кузатилиб, бу рақам 784 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Сурхондарё вилояти қайд этилди — 499 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 394 та, Самарқанд вилоятидан эса 337 та ана шундай мурожаат келиб тушган.Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 48 та.Қайд этилишича, охирги 8 йил мобайнида “103” хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага етказилди. Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши ҳисобига бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.
https://sputniknews.uz/20260121/tez-yordam-dori-prezident-takliflar-maqullash-55069442.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54965005_70:0:1178:831_1920x0_80_0_0_01c76532f44ea8486508d0f1630e3b16.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тез тиббий ёрдам ёлғон чақириқ маълумот 2025 йил
ўзбекистон тез тиббий ёрдам ёлғон чақириқ маълумот 2025 йил
Тез ёрдамга 2025 йилда 3,2 мингтадан зиёд ёлғон чақириқ келиб тушди – ССВ
Энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган.
ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йилда "103" — тез тиббий ёрдам хизматига 3244 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати
хабар қилди. Маълум қилинишича, ёлғон чақириқлар сони 2024 йилга нисбатан 531 тага ортган.
Таҳлилларга кўра, ўтган йили энг кўп ёлғон чақириқ Қашқадарё вилоятида кузатилиб, бу рақам 784 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Сурхондарё вилояти қайд этилди — 499 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 394 та, Самарқанд вилоятидан эса 337 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 48 та.
Қайд этилишича, охирги 8 йил мобайнида “103” хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 648 тадан 2 865 тага етказилди. Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши ҳисобига бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.