https://sputniknews.uz/20260205/xalqaro-onlayn-tolov-engillash-qonun-55490966.html
Халқаро онлайн тўловларни амалга ошириш енгиллашади — Сенат қонунни маъқуллади
Халқаро онлайн тўловларни амалга ошириш енгиллашади — Сенат қонунни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Сенат шахсий маълумотларни сақлаш талабини юмшатувчи қонунни маъқуллади. Бу ўзгартишлар PayPal каби халқаро тўлов тизимларининг Ўзбекистонда ишлаши ва электрон тижорат ривожига туртки беради.
2026-02-05T14:54+0500
2026-02-05T14:54+0500
2026-02-05T14:59+0500
ўзбекистон
жамият
тўлов
ўзбекистон олий мажлиси сенати
банк картаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/02/45948573_0:70:1352:830_1920x0_80_0_0_13f48e3d01bf6770f115c1420f334a0e.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 13-ялпи мажлисида халқаро тўлов тизимларининг мамлакат бозорига кириб келишини енгиллаштирувчи қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилганидек, кўп платформаларда тўловлар фақат "PayPal" орқали амалга оширилади. Аммо амалдаги талаб — шахсий маълумотларни фақат Ўзбекистон ҳудудида сақлаш — "PayPal"нинг маҳаллий банк карталари билан тўлиқ ишлашига тўсқинлик қилиб келаётган эди.Янги ўзгартишларга кўра, фақат биометрик, генетик ва телеком маълумотлар мамлакат ичида сақланади. Қолган маълумотларни хавфсизлик талабларига жавоб берадиган давлатларда сақлашга рухсат берилади. Бу давлатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.Ушбу янгиликлар халқаро онлайн тўлов тизимлари, финтех ва электрон тижорат ривожига туртки бериши, шунингдек, туристлар учун контактсиз тўлов имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251209/telegram-uzbekistan-hamyon-54037677.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/02/45948573_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_7ca5de7e04cc409035bb177790f761ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенат, paypal, шахсий маълумотлар, халқаро тўлов, финтех, электрон тижорат, вазирлар маҳкамаси, банк карталари, туристлар, онлайн тўлов
сенат, paypal, шахсий маълумотлар, халқаро тўлов, финтех, электрон тижорат, вазирлар маҳкамаси, банк карталари, туристлар, онлайн тўлов
Халқаро онлайн тўловларни амалга ошириш енгиллашади — Сенат қонунни маъқуллади
14:54 05.02.2026 (янгиланди: 14:59 05.02.2026) Янги қонун шахсий маълумотларни сақлаш тартибини ўзгартириб, "PayPal" каби халқаро тўлов тизимларининг Ўзбекистонда тўлиқ ишлашига имконият яратади.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 13-ялпи мажлисида халқаро тўлов тизимларининг мамлакат бозорига кириб келишини енгиллаштирувчи қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилганидек, кўп платформаларда тўловлар фақат "PayPal" орқали амалга оширилади. Аммо амалдаги талаб — шахсий маълумотларни фақат Ўзбекистон ҳудудида сақлаш — "PayPal"нинг маҳаллий банк карталари билан тўлиқ ишлашига тўсқинлик қилиб келаётган эди.
Янги ўзгартишларга кўра, фақат биометрик, генетик ва телеком маълумотлар мамлакат ичида сақланади. Қолган маълумотларни хавфсизлик талабларига жавоб берадиган давлатларда сақлашга рухсат берилади. Бу давлатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Ушбу янгиликлар халқаро онлайн тўлов тизимлари, финтех ва электрон тижорат ривожига туртки бериши, шунингдек, туристлар учун контактсиз тўлов имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда.