https://sputniknews.uz/20260205/uzbekistan-atom-energetika-rivojlanish-55498980.html
Атомчилар шаҳри ва уран: Ўзбекистон атом энергетикаси қандай ривожланмоқда
Атомчилар шаҳри ва уран: Ўзбекистон атом энергетикаси қандай ривожланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Борис Марцинкевичга кўра, Ўзбекистон АЭСни давлат маблағлари ҳисобидан қурмоқда ва аванс тўловлар амалга оширилган. Атом кластери атомчилар шаҳри, ядровий тиббиёт, тадқиқот реактор, уран базаси ривожлантиришни қамраб олади
2026-02-05T18:38+0500
2026-02-05T18:38+0500
2026-02-05T18:38+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
аэс
росатом
уран
ўзбекистон
россия
матбуот маркази
видео
матбуот маркази видео
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/05/55495815_0:60:1135:698_1920x0_80_0_0_85a922a4e623e3acf3e3af43b6415468.png
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон тарихидаги биринчи атом электр станциясини ҳукуматлараро кредитлар жалб қилмасдан, фақат давлат маблағлари ҳисобидан қурмоқда. Бу ҳақда “Геоэнергетика Инфо” журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот маркази уланган видеокўприкда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, давлат томонидан аллақачон аванс тўловлари амалга оширилган.Унинг сўзларига кўра, мамлакатда атом кластерининг шаклланиши нафақат энергетикани ривожлантириш, балки тўлақонли атомчилар шаҳрини барпо этиш имконини ҳам беради. Эксперт ядровий тиббиётни, жумладан РИТМ-Н-200 қурилмасининг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда ривожлантиришни истиқболли йўналишлардан бири сифатида қайд этди.Миллий кадрлар базасини шакллантиришда "Москва муҳандислик-физика институти" миллий тадқиқот ядро университети ("ММФИ" МТЯУ) Тошкент филиали талабаларининг қурилаётган АЭСда амалий тайёргарлик ўташи муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Бундай ёндашув бўлажак мутахассисларга ўқиш давридаёқ станция фаолиятини чуқур ўзлаштириш имконини беради.Эксперт мева ва сабзавотларга радиациявий ишлов беришни ҳам атом кластери доирасидаги алоҳида истиқболли йўналиш деб атади. Ушбу технология қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш муддатини узайтириш ва ташишдаги йўқотишларни камайтириш имконини беради, бу айниқса экспорт учун муҳим.Хомашё базаси ҳақида тўхталар экан, Борис Марцинкевич Ўзбекистон уран қазиб олишни кўпайтириш учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, мамлакат ўз АЭСини ёқилғи билан таъминлашга эътибор қаратиши табиий, чунки зарур илмий ва технологик асос аллақачон шаклланган.
https://sputniknews.uz/20260128/mirziyoev-rosatom-rahbar-uchrashuv-55316131.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/05/55495815_63:0:1071:756_1920x0_80_0_0_4d51576fd2f5a4221f5949dd92675346.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, аэс, атом электр станцияси, борис марцинкевич, геоэнергетика инфо, спутник ўзбекистон, атом кластери, атомчилар шаҳри, ядровий тиббиёт, ритм-н-200, мифи тошкент филиали, росатом, алексей лихачёв, тадқиқот реактори, уран қазиб олиш, ядровий ёқилғи
ўзбекистон, аэс, атом электр станцияси, борис марцинкевич, геоэнергетика инфо, спутник ўзбекистон, атом кластери, атомчилар шаҳри, ядровий тиббиёт, ритм-н-200, мифи тошкент филиали, росатом, алексей лихачёв, тадқиқот реактори, уран қазиб олиш, ядровий ёқилғи
Атомчилар шаҳри ва уран: Ўзбекистон атом энергетикаси қандай ривожланмоқда
Эксклюзив
Эксперт Борис Марцинкевичга кўра, Ўзбекистон биринчи АЭСни давлат маблағлари ҳисобидан қурмоқда, аванс тўловлар амалга оширилган ва атом кластери шаклланмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон тарихидаги биринчи атом электр станциясини ҳукуматлараро кредитлар жалб қилмасдан, фақат давлат маблағлари ҳисобидан қурмоқда. Бу ҳақда “Геоэнергетика Инфо” журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот маркази уланган видеокўприкда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, давлат томонидан аллақачон аванс тўловлари амалга оширилган.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда атом кластерининг шаклланиши нафақат энергетикани ривожлантириш, балки тўлақонли атомчилар шаҳрини барпо этиш имконини ҳам беради. Эксперт ядровий тиббиётни, жумладан РИТМ-Н-200 қурилмасининг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда ривожлантиришни истиқболли йўналишлардан бири сифатида қайд этди.
Миллий кадрлар базасини шакллантиришда "Москва муҳандислик-физика институти" миллий тадқиқот ядро университети ("ММФИ" МТЯУ) Тошкент филиали талабаларининг қурилаётган АЭСда амалий тайёргарлик ўташи муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Бундай ёндашув бўлажак мутахассисларга ўқиш давридаёқ станция фаолиятини чуқур ўзлаштириш имконини беради.
Бундан ташқари, “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв таклифига кўра, энергетиклар шаҳрида атом физикаси мактабини ривожлантиришга хизмат қиладиган тадқиқот реакторини қуриш режалаштирилган.
Эксперт мева ва сабзавотларга радиациявий ишлов беришни ҳам атом кластери доирасидаги алоҳида истиқболли йўналиш деб атади. Ушбу технология қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш муддатини узайтириш ва ташишдаги йўқотишларни камайтириш имконини беради, бу айниқса экспорт учун муҳим.
Хомашё базаси ҳақида тўхталар экан, Борис Марцинкевич Ўзбекистон уран қазиб олишни кўпайтириш учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, мамлакат ўз АЭСини ёқилғи билан таъминлашга эътибор қаратиши табиий, чунки зарур илмий ва технологик асос аллақачон шаклланган.