https://sputniknews.uz/20260205/mamuriy-ogohlantirish-yol-qoidabuzarliklar-55486051.html
Жарима ўрнига маъмурий огоҳлантириш қайси йўл қоидабузарликларига қўлланиши маълум қилинди
Жарима ўрнига маъмурий огоҳлантириш қайси йўл қоидабузарликларига қўлланиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Маъмурий кодексга ўзгартишлар билан йўл ҳаракатига оид кам аҳамиятли қоидабузарликлар учун жарима ўрнига маъмурий огоҳлантириш қўллаш тартиби белгиланди. Огоҳлантириш ёзма, шу жумладан электрон шаклда берилади.
2026-02-05T12:31+0500
2026-02-05T12:31+0500
2026-02-05T13:05+0500
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
маъмурий баённома
жамият
жарима
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55053045_0:76:1134:714_1920x0_80_0_0_c59c09a4c164c959deee13b23dd4d4d3.jpg
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.Ушбу тартиб Кодекснинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади:Бунда маъмурий огоҳлантириш шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва унинг ҳаракатларида бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда маъмурий жазо қўллаш ваколатига эга орган томонидан қўлланилади.Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
https://sputniknews.uz/20260122/avtotransport-alohida-raqam-belgilar-55167212.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55053045_91:0:1043:714_1920x0_80_0_0_1e16ff0003fee2b3f5bd63184ff39b07.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, йўл ҳаракати қоидалари, маъмурий огоҳлантириш, маъмурий кодекс, 125-модда, 128¹-модда, 128²-модда, 128⁶-модда, 135¹-модда, 138-модда, жарима, пиёдалар, телефон, суғурта
ўзбекистон, йўл ҳаракати қоидалари, маъмурий огоҳлантириш, маъмурий кодекс, 125-модда, 128¹-модда, 128²-модда, 128⁶-модда, 135¹-модда, 138-модда, жарима, пиёдалар, телефон, суғурта
Жарима ўрнига маъмурий огоҳлантириш қайси йўл қоидабузарликларига қўлланиши маълум қилинди
12:31 05.02.2026 (янгиланди: 13:05 05.02.2026) Янги тартибга кўра, хавфсизлик камари, телефон, тўхташ қоидалари ва пиёдалар билан боғлиқ айрим қоидабузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш берилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар
киритилди.
Маъмурий огоҳлантириш — ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида расмий равишда огоҳлантириш ва танбеҳ бериш. У ёзма, шу жумладан, электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ушбу тартиб Кодекснинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади:
125-модданинг 1-қисми — хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, мотоцикл ва мопед ҳайдовчиларининг мотошлем тақмаслиги;
125-модданинг 2-қисми — рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситасини бошқариш, шунингдек аптечка ва ўт ўчиргичсиз ҳаракатланиш;
128¹-модда — ҳайдовчининг телефондан фойдаланиши;
128²-модда — монитор (дисплей)дан фойдаланиши;
128⁶-модда — тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;
135¹-модда — мажбурий суғурта талабини бузиши;
138-модданинг 1 ва 2-қисмлари — пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши.
Бунда маъмурий огоҳлантириш шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва унинг ҳаракатларида бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда маъмурий жазо қўллаш ваколатига эга орган томонидан қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.