Давлат иштироки бор йирик лойиҳалар коррупция экспертизасидан ўтказилади

© Sputnik / Павел БедняковУчастник ежегодного форума "Общественный транспорт 2022" в Москве.
Участник ежегодного форума Общественный транспорт 2022 в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2026
Oбуна бўлиш
Янги низомга кўра, давлат маблағлари ҳисобидан ёки давлат кафолатлари назарда тутилган йирик инвестиция лойиҳалари экспертизадан ўтказилади ва хавф-хатарларни камайтириш режаси ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Мазкур низом йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишда коррупцияга қарши ва рақобатни таъминловчи стандартларни мажбурий тарзда жорий этиш тартибини белгилайди.
Низом қуйидаги лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилади:
давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари;
давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар;
давлат кафолатлари, имтиёзлар ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари назарда тутилган хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар.
Низомга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ўз ваколати доирасидаги лойиҳаларни тўғридан-тўғри экспертизадан ўтказади ва баҳолайди.
Экспертиза лойиҳани тасдиқлаш жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Экспертиза ва баҳолаш хулосалари асосида лойиҳа ташаббускори ваколатли органлар билан ҳамкорликда коррупция ва рақобат муҳитига оид хавф-хатарларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.
На собрании было подвергнуто критике состояние налогового администрирования в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2026
Солиқ тизимида яширин иқтисодиёт, коррупция ва ортиқча тўловлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0