Мажбурий мактабгача таълим, битирувчиларга сертификат: президент таклифлар билан танишди
09:29 05.02.2026 (янгиланди: 12:00 05.02.2026)

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Тизимда туб янгиланишлар кутилмоқда: бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий босқичга айланади, “Янги авлод” боғчалари очилади, нодавлат сектор учун катта имтиёзлар жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда соҳани янги босқичга олиб чиқиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Асосий янгиликлар:
бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида жорий этилади;
болаларни мактабга пухта тайёрлаш ва таълимда узлуксизликни таъминлаш асосий мақсад қилинади;
мактабгача таълимда ўйинга асосланган таълим модели жорий этилади;
таълим жараёни боланинг табиий қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади;
илғор хорижий тажрибалар асосида ўқув муҳити янгиланади.

В Узбекистане годичную подготовку к школе внедрят в качестве первого этапа обязательного общего среднего образования
© telegram sputnikuzbekistan
/ “Янги авлод” давлат боғчалари тармоғи:
2026–2028 йилларда ҳар бир ҳудудда 120 ўринли “Янги авлод” давлат боғчалари ташкил этилади;
уларнинг таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари очилади.
Нодавлат боғчалар учун янги имкониятлар:
нодавлат таълим ташкилотларига ҳам бир йиллик тайёрлов гуруҳларини очишга рухсат берилади;
2024 йилдан очилган нодавлат боғчаларга ҳам янги субсидия тартиби татбиқ этилади
Педагог кадрлар тайёрлаш тизими янгиланади:
2026–2027 ўқув йилидан педагогика ОТМларида дастурлар халқаро стандартларга мослаштирилади;
ўрта махсус маълумотли педагоглар учун “5+1” дуал таълим асосида бакалавр тайёрлаш тизими жорий этилади.
Электрон сертификат тизими:
2027–2028 ўқув йилидан тайёрлов гуруҳини тугатган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади;
ушбу маълумотлар мактаб шаҳодатномасида қайд этилади.
Хусусий сектор учун катта имтиёзлар (қамрови 80 фоиздан паст ҳудудларда):
мактаб ва боғча ҳудудида ДХШ асосида боғча очилса — 30 йилгача ижара тўлови ундирилмайди;
ҳар бир бола учун давлат боғчасидаги харажатнинг 50 фоизи миқдорида субсидия берилади;
қуввати камида 150 ўринли нодавлат боғча ташкил этилса — 7 йилгача 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;
тарбиячилар маоши 3 йил давомида давлат меъёри асосида қоплаб берилади;
кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида очилган хусусий боғчаларга ҳам ушбу имтиёзлар татбиқ этилади;
2030 йил 1 январгача 150 ўриндан кам бўлмаган боғча очган тадбиркорларга ижтимоий солиқ имтиёзлари берилади.
Президент мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
