Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Арманистоннинг муҳим иқтисодий шериги ва кейинчалик шундай бўлиб қолади – Оверчук

© Sputnik / Сергей ГунеевВстреча главы МИД РФ Сергея Лаврова со спикером парламента Армении Аленом Симоняном
Встреча главы МИД РФ Сергея Лаврова со спикером парламента Армении Аленом Симоняном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2026
Oбуна бўлиш
Арманистоннинг ЕИга яқинлашиш истаги фонида Москва ЕОИИ билан алоқалар мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этди ва бу танловни Арманистон ўзи амалга оширишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Арманистоннинг Европа Иттифоқига яқинлашиш истаги тушунарли, бироқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан алоқалар мамлакат иқтисодиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деди Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук.
У бу фикрни журналистлар билан суҳбатда Арманистоннинг Европа Иттифоқига эҳтимолий қўшилиши ва бу унинг ЕОИИдаги аъзолигига қандай таъсир қилиши мумкинлиги юзасидан билдирган.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ Арманистоннинг энг муҳим иқтисодий шериги бўлиб қолмоқда. Мамлакат Россия ва иттифоқнинг бошқа аъзолари, хусусан Қозоғистон билан савдо алоқаларини фаол ривожлантирмоқда.
Шунингдек, ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги эркин савдо келишуви Арманистонга 85 миллионлик бозорга божсиз кириш имконини бераётгани қайд этилди. Оверчук бундай алоқаларнинг узилиши Арманистон иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Мазкур масала Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва Арманистон парламенти спикери Ален Симонян ўртасидаги учрашувда ҳам муҳокама қилинди.
Лавров таъкидлашича, ЕОИИга аъзолик Европа Иттифоқига қўшилиш тамойиллари билан мос келмайди.
"Бу сизларнинг танловингиз ва биз уни тўлиқ ҳурмат қиламиз", — деди у.
Ален Симонян эса Арманистон ЕОИИдан чиқишни режалаштирмаётганини, икки йўналишда ҳам иккала томон учун манфаатли ечим топиш мумкинлигини қайд этди.
Пресс-конференция главы МИД РФ С. Лаврова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Лавров: Арманистон бир вақтнинг ўзида ЕИ ва ЕОИИ аъзоси бўла олмайди
Янгиликлар лентаси
0