https://sputniknews.uz/20260204/ukraine-askar-jangsiz-asir-55464784.html
"Военкомат"-тайёргарлик-госпиталь: украиналик аскар жангсиз асирга тушганини сўзлаб берди
"Военкомат"-тайёргарлик-госпиталь: украиналик аскар жангсиз асирга тушганини сўзлаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Украиналик сержант Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеода сафарбарлик, тайёргарлик ва асирликка тушишига оид тафсилотларни сўзлаб берди.
2026-02-04T14:53+0500
2026-02-04T14:53+0500
2026-02-04T14:56+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47639134_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_d70ce26b462aefea2eec6890aaaca027.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Украиналик ҳарбий хизматчи, сержант Сергей Кулаганинг айтишича, у "яроқсиз" мақомига қарамай сафарбар қилинган, бир неча ой давомида, жумладан, хорижда тайёргарликдан ўтган, бироқ Россиянинг "Шимол" гуруҳи аскарлари томонидан блиндаж қазиши керак бўлган позицияга етиб бормасдан асирга олинган.Унинг аниқлик киритишича, у ҳарбий комиссарликка ўз ихтиёри билан борган, чунки Украинада 60 ёшгача бўлган эркаклар бормаса жарима солинишидан қўрққан.Кулага Полтавада икки ой давомида асосий умумқўшин тайёргарлигидан ўтган. У "алоқачи" мутахассислигини олиши керак эди, аммо етарли шуғулланмагани учун буни ололмаган ва мерган бўлиб қолган.Шундан сўнг у касалхонада даволанган, кейин Житомирдаги қўшма ротасига юборилган ва Черкассига ўтказилишидан олдин у ерда яна бир ой бўлган. Кейин Кулага Польшага сапёрликка ўқишга олиб кетилган. Унинг сўзларига кўра, у ерда поляклардан ташқари Канада, Буюк Британия, Эстония ва Малайзиядан инструкторлар бўлган.Польшадан қайтган ҳарбийларга Харьков яқинига блиндаж қазишга боришлари айтилган.У ватандошларига шундай вазиятга тушганлар учун ҳалок бўлишдан кўра асирга тушиш маъқулроқ эканини айтди.
https://sputniknews.uz/20260113/piar-asir-ukraine-harbiy-54768965.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/15/47639134_97:0:673:432_1920x0_80_0_0_edb5f54c6dd5b94fef35abf3aecc232a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, россия, сергей кулага, тцк, полтава, житомир, черкасси, польша, харьков, асирлик
украина, россия, сергей кулага, тцк, полтава, житомир, черкасси, польша, харьков, асирлик
"Военкомат"-тайёргарлик-госпиталь: украиналик аскар жангсиз асирга тушганини сўзлаб берди
14:53 04.02.2026 (янгиланди: 14:56 04.02.2026) Украиналик ҳарбий "яроқсиз"лигига қарамай военкомат уни Польшага тайёргарликка юборгани, кейин госпиталда ётгани ва жанговор позицияга кетаётганда асирга олинганини сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Украиналик ҳарбий хизматчи, сержант Сергей Кулаганинг айтишича, у "яроқсиз" мақомига қарамай сафарбар қилинган, бир неча ой давомида, жумладан, хорижда тайёргарликдан ўтган, бироқ Россиянинг "Шимол" гуруҳи аскарлари томонидан блиндаж қазиши керак бўлган позицияга етиб бормасдан
асирга олинган.
"Мени ТЦК (ҳудудий бутлаш маркази, Украинада ҳарбий комиссариатлар шундай аталади — таҳр.) вакиллари кутиб олишди, йўлланма беришди, ҳарбий комиссариатга келишимни ва маълумотларни янгилашимни айтишди. Улар компьютер орқали ҳарбий чипталарни текширишди, кейин автоматик равишда ВЛКдан ўтиш учун касалхонага йўлланма ёзиб беришди. Ўз вақтида мен горелка ичганман ва наркологда қайд этилганман. У ерда шу ҳақда ёзув бор эди", — деди Кулага РФ Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеода.
Унинг аниқлик киритишича, у ҳарбий комиссарликка ўз ихтиёри билан борган, чунки Украинада 60 ёшгача бўлган эркаклар бормаса жарима солинишидан қўрққан.
Кулага Полтавада икки ой давомида асосий умумқўшин тайёргарлигидан ўтган. У "алоқачи" мутахассислигини олиши керак эди, аммо етарли шуғулланмагани учун буни ололмаган ва мерган бўлиб қолган.
Шундан сўнг у касалхонада даволанган, кейин Житомирдаги қўшма ротасига юборилган ва Черкассига ўтказилишидан олдин у ерда яна бир ой бўлган. Кейин Кулага Польшага сапёрликка ўқишга олиб кетилган. Унинг сўзларига кўра, у ерда поляклардан ташқари Канада, Буюк Британия, Эстония ва Малайзиядан инструкторлар бўлган.
Польшадан қайтган ҳарбийларга Харьков яқинига блиндаж қазишга боришлари айтилган.
"Эрталаб бизни олиб кетиш учун машина келди, ўтириб йўлга тушдик. Йўлда дронлар пайдо бўлди, тўхтадик, кейин ғилдирак тешилди. Биз чақирганларни ўзимизники деб ўйладик. Улар “тезроқ юринглар, дронлар учяпти, биз томонга югуринглар”, деб бақиришди. Биз фуқаро кийимида эдик. Йўлни кесиб ўтиб, буталар орасига кирдик. У ерда вайроналар бор эди. Яқинлашганимизда эса бизни қўлга олиб, ерга ётқизишди", — деди у.
У ватандошларига шундай вазиятга тушганлар учун ҳалок бўлишдан кўра асирга тушиш маъқулроқ эканини айтди.