Рақобат қўмитаси: Uzbekistan Airways энди қайтиш чиптасини бекор қилмайди

© Sputnik / Бахром ХатамовAirbus A320 "Uzbekistan Airways"
Airbus A320 Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2026
Oбуна бўлиш
Бориш рейсига келмаган йўловчининг қайтиш чиптаси энди сақланади. Янги тартиб Рақобат қўмитаси таклифлари асосида жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Эндиликда, агар йўловчи "Uzbekistan Airways" маҳаллий йўналишида икки томонлама (бориш–қайтиш) чипта билан бориш рейсига келмаса, қайтиш рейси автоматик бекор қилинмайди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Рақобат қўмитаси таклифлари асосида киритилган ушбу амалиётни бошқа маҳаллий авиаташувчиларга ҳам жорий этиш учун қоидаларга ўзгартириш киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Аввал амалда бўлган тартибга кўра, бориш рейсига келмаган йўловчининг қайтиш чиптаси ҳам бекор қилинар эди. Янги тартиб билан бу амалиёт бекор қилинди.
Маълум қилинишича, 2025 йилда ҳаво транспорти хизматлари бўйича истеъмолчилардан 127 та мурожаат келиб тушган. Уларда:
65 та — кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олиниши;
25 та — сифатсиз хизмат;
27 та — вақт ва йўналишга риоя қилинмаслиги;
5 та — асоссиз қарздорлик ва бошқа масалалар қайд этилган.
Мурожаатларнинг 122 таси ижобий ҳал қилиниб, қарийб 72 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Обсуждены меры по развитию гражданской авиации  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2026
“Uzbekistan Airways”да кутилган ўзгаришлар: президент тақдимот билан танишди
Янгиликлар лентаси
0