FIFA президенти Инфантино: Россияга қўйилган футбол тақиқини қайта кўриб чиқиш керак

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишЖанни Инфантино, архив сурат
Жанни Инфантино, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2026
Oбуна бўлиш
Инфантино Россия жамоаларига қўйилган тақиқ самара бермаганини айтди ва FIFA низомини ўзгартиришни таклиф қилди. Владимир Путиннинг матбуот котиби бу баёнотни олқишлади.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Россия терма жамоалари ва клубларига нисбатан қўйилган тақиқ масаласини қайта кўриб чиқиши лозимлигини айтди. Унинг фикрича, тақиқ кутилган натижани бермаган.
Инфантино бу ҳақда Sky News саволига жавоб берар экан, “тақиқ ҳеч нарса бермади, фақат кўпроқ умидсизлик ва нафрат уйғотди”, деди.
2022 йил февраль ойида FIFA ва UEFA Украинадаги воқеалар сабаб Россия терма жамоалари ва клубларини номаълум муддатга халқаро мусобақалардан четлаштирган эди.
Инфантино, шунингдек, келгусида сиёсий сабабларга кўра мамлакатларга нисбатан санкциялар жорий этиш имкониятини чеклаш мақсадида FIFA низомини ўзгартириш таклифини илгари сурди.
Кремль мазкур баёнотни олқишлади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков спортни сиёсийлаштирмаслик кераклигини таъкидлади ва бу масала юзасидан мулоҳазалар пайдо бўлганини ижобий баҳолади.
Государственный флаг Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2026
Россиялик ёш спортчилар яқин вақтда миллий байроқ остида мусобақаларга қайтиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0